Latest news

13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  2 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  5 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2

Шаҳло - Мбаппе, Узоқов - Чалханоғлу, Маъруф - Мюллер... MILLION WEAR Европа чемпионатига бағишланган коллекцияни тақдим этди News

Шаҳло - Мбаппе, Узоқов - Чалханоғлу, Маъруф - Мюллер... MILLION WEAR Европа чемпионатига бағишланган коллекцияни тақдим этди

Ўзбек санъати вакиллари “Million Wear” брендининг футбол бўйича Европа чемпионатига бағишланган коллекцияси рекламасида суратга тушишди.

Aлишер Узоқов, Шаҳло Зоирова, Муҳаммадали Наврўзов, Севиша, Маъруф, Aсал, Дилшодбек Каттабековлар Aнглия, Франция, Туркия, Германия, Италия, Испания, Россия, Голландия ва Португалия байроқларини эслатувчи футболкаларда ушбу коллекция юзига айландилар.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилдан буён ўз томошаларида мухлислар учун “Million Wear” номи остида либослар тақдим эта бошлаган жамоа аъзолари яқиндагина “Халқлар дўстлиги” майдони рўпарасида биринчи бренд дўконини очгандилар. Ташриф буюрган харидорлар маҳсулот сифати ва нархларидан яхши маънода ҳайратда эканликларини яширмаяптилар.



Aйтишларича, янги коллекция рекламасига актёрлар узоқ баҳс ва мунозаралардан сўнг саралаб таклиф қилинган. Энг қизиғи, “Миллион” жамоаси аъзоси Маъруфга янги коллекция шунчалик манзур келдики, ўзи мухлислик қилмайдиган Германия терма жамоаси футболкасида суратга тушишга ҳам рози бўлди.

Дарвоқе, “Million Wear” 10 июндан бошлаб футбол ишқибозлари учун дўконнинг ўзида 15 дақиқа ичида футболкаларга севимли рақам ва мижознинг исми ёки фамилиясини ёздириш хизматини ҳам йўлга қўймоқда. Қолаверса, мазкур фан-либосларга онлайн буюртма берса ҳам бўлади. Бундан ташқари, “Million Wear” Рамазон ойи муносабати билан эълон қилган бепул етказиб бериш хизмати футбол бўйича Европа чемпионати вақтида ҳам амал қилади. Яхши кўрган жамоангизни ўзингизга ярашадиган либосда қўллаб қувватланг!



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика