"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради
05 jul 2025 12:27
News
"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради
"Ливерпуль" Диогу Жотанинг ўлимига қарамай, у билан тузилган шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қарор қилди.
Футболчи шу ҳафта Испанияда ЙТҲда ҳалок бўлди. У билан бирга укаси ҳам оламдан ўтди.
АПЛ чемпиони ҳужумчининг оиласига 2027 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича тўлиқ пулни тўлайди. 2024-2025 йилларга кўра, Диогу Жотанинг "Ливерпул"даги маоши ҳафтасига 140 минг фунтни ташкил қилган.
Жота 2020 йил сентябрь ойида "Ливерпуль" футболчисига айланди. У клуб сафида жами 182 та ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол урган ва 26 та голли узатмани амалга оширган.
Link :
Source : Record
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments