Latest news

16:20Ўзбекистон кубоги. "Жайхун" - "Сирдарё ФА". Таркиблар маълум  0 16:20Зоҳир Пиримов — ОКМКнинг ютуғи, "Пахтакор"нинг муаммоси ва кубокдаги имкониятлар ҳақида   0 15:55Нажмиддин Нормуродов: "Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишни мақсад қилганмиз, "Бунёдкор"нинг вазифаси ўзгармайди"  0 15:35ЕЧЛ. "Барселона"нинг "Боруссия Дортмунд" билан ўйинлардаги ёқимли анъанаси давом этадими?  7 15:10Про лига 2-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  0 14:56Суперлига 5-тур расмийлари маълум  1 14:20Бастони "Бавария" билан 2:1 ҳақида: "Интер" буюк ишларга қодир, лекин фақат шундай ўйнаганда"  3 13:45Лаутаро "Бавария" билан 2:1 ҳақида: "Жавоб ўйинида "Интер" худди шундай ўйин кўрсатиши керак"  1 13:15Компани мағлубият ҳақида: "Бавария" икки, уч, балки ундан ҳам кўп гол уриши мумкин эди. Натижа ҳар доим ҳам адолатли бўлавермайди"  4 13:00Анчелотти йирик мағлубиятдан сўнг: "Реал" учун жуда қийин бўлади, лекин "Бернабеу"да камбэклар бўлган"  34 12:53Отабек Боймуродов: "Натижа адолатли эмасди. Бундай ўйинларни бой беришимиз керак эмас"  4 12:25"Реал" Чемпионлар лигасида "Арсенал"ни мағлуб эта олмаган  10 12:14Абдумавлон Абдужалилов: "Омаднинг тагида катта меҳнат ётибди"  0 12:12Мбаппе, Винисиус, Родриго ва Вальверде "Реал"нинг камбэкига ишонишади  19 11:59Баҳром Ҳайдаров ва Зайниддин Тожиев тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ   1

Шаҳбоз Эркинов: "Про лиганинг савиясини анча паст деб ўйлардим" News

Шаҳбоз Эркинов: "Про лиганинг савиясини анча паст деб ўйлардим"

"Андижон" футболчиси Шаҳбоз Эркинов май ойининг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Ойнинг энг яхши футболчиси бўлганингиз билан табриклайман. Ўтган ойдаги натижалар борасида нима дея оласиз?

-  Энг асосийси, омадли келди. Омадга яраша ўзимиз ҳам ҳаракат қилдик. Қолаверса, Худо ҳам баракасини берди. Мухлисларга алоҳида раҳмат. Ишқибозларимиз – бизнинг ярим кучимиз. Менга овоз берган мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бу ерда ким энг яхшиси бўлгани эмас, муҳими, жамоанинг ютуғидир. Ютаверсак, босқичма-босқич олдимизга қўйилган вазифага эришамиз. Шахсан менга “Андижон”нинг ғалабаси жуда муҳим. Бу ерга вазифани бажариш учун келганмиз. Бунақанги мухлисларга Суперлигада албатта жамоа бўлиши шарт-да!

-  Май ойида голлар урдингиз ва голли пасларни ҳам амалга оширдингиз. Шулардан келиб чиқиб, энг яхши футболчи бўлишингизни ўйлаганмидингиз?

-  Кутмаганман десам ҳам бўлмайди. Менинг ишим шунақа-ку. Ҳужумчининг вазифаси гол уриш, жамоасига фойда келтириш. Биз “Андижон”га ёрдам бериш учун келганмиз. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўляпти. Аммо ҳар доим сиз ўйлаган нарса ўхшайвермайди. Май ойида ўхшади. Худо насиб қилса, йил давомида барча ўйлаганларимиз ўхшасин дейман. 

-  Доимий равишда элитада тўп сурган футболчи сифатида илк бор про лигада ўйнаяпсиз ва даража қандай?

-  Олдинлари фақат телевизорда кўрардим ва эшитардим. Аммо ўзимда ҳис қилиб кўрмагандим. Тўғриси, про лиганинг савиясини анча паст деб ўйлардим. Бироқ ўзим бу ерга келиб ўйнаб кўрганимдан кейин фикрим ўзгарди. Тўғри, Суперлига мавқеида эмас. Бироқ мен ўйлаганчалик паст эмас экан. Ўйинлар жуда қийин ўтяпти. Айниқса, рақобатчилар билан ўйнаганда осон эмас. Максимал даражада икки баробар куч ишлатишга тўғри келди. 4 та ўйинда 10 очко олдик. 

-  Футболчилик фаолиятингиз мобайнида мана шундай шахсий совринларга эга бўлганмисиз ёки бу биринчиси бўлдими?

-  Яна қаерда ўтказилади? Бошқа клубларда ойнинг энг яхши футболчиси учун сўровнома ўтказилмаса ҳам керак. Суперлигада ой лауреатлари ўтказилади. “Андижон”да мухлислар ўртасида овоз бериш жараёни йўлга қўйилган. Бошқа жамоаларда кўрмаганман. Илгари Красницкий клубига аъзо бўлганман, 100 та гол уриб. 2016 йили “Насаф”да эдим, ўшанда адашмасам 100-голимни сафарда “Қўқон-1912”га урганман. Дарвоқе, “Навбаҳор”да ўйнаганимда 2014 ёки 2015 йили мухлислар менга мавсумнинг энг яхши футболчиси деган алоҳида совға беришганди. 

-  Энг яхши ўйинчи бўлгач, бундай эътибор сизга қандай масъулият юклайди?

-  Бу мени хурсанд қилади. Ҳаракатларимиз зое кетмаётгани, мухлисларнинг эътирофи, буларнинг барчаси бизга куч беради. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика