Latest news

12:30"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи  0 12:16Факт. "Динамо" кетма-кет бешта ўйинда бу ишни қилди  2 11:42"Реал" сардори МЛС клубларидан таклиф олди  0 11:15Клопп «Астон Вилла»га қарши учрашувдан сўнг нималар деди?  0 10:52Мбаппе навбатдаги совринга эга бўлди  4 10:26Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда халқаро мусобақада иштирок этади  2 10:00Инглиз жамоаси бош мураббийи учун «Бавария»дан 100 миллион сўради  2 09:34Расман: Жиру «Лос-Анжелес»га ўтди  2 09:08Килиан Мбаппе «Реал Мадрид»га ўтганини қачон эълон қилиниши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 08:42БАА Про лигаси. Эркинов 78 дақиқа ўйнаган баҳсда «Ал Ваҳда» йирик ғалабани қўлга киритди  0 08:16Ўзбекистон U-14 терма жамоаси «Ривожланиш кубоги» ғолиблигини қўлга киритди!   2 07:50Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади  8 07:24Суперлига. Бугун 7-тур баҳслари якунига етади  3 06:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал Сосьедад" 2:0   4 06:00АПЛ. "Астон Вилла" - "Ливерпуль" 3:3   1

Шаҳбоз Беғамов: "Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Ҳақиқий Осиё Кубоги энди бошланяпти" News

Шаҳбоз Беғамов: "Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Ҳақиқий Осиё Кубоги энди бошланяпти"

"Тезкор Студия"нинг Осиё Кубогига бағишланган навбатдаги сони Қатар пойтахти Доҳадан олиб борилди.

Камолиддин Алимов бошчилигидаги эфирда таниқли футбол мутахассиси Шаҳбоз Беғамов меҳмон сифати қатнашди ва ўз фикрларини билдирди. 


"Гуруҳдаги қилишимиз керак бўлган ишни қилдик. Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Шунчаки йўлимизда давом этяпмиз. Эндиликда қолган ҳар бир ўйин терма жамоамизнинг ҳолатини баҳолаб беради. Биз учун Осиё Кубоги энди бошланяпти. Сурия билан дуранг бўлди. Ҳиндистонни ютишимиз керак эди. Асл ҳолатимизни, Катанецнинг ҳақиқий ишини энди кўрамиз. Ҳиндистонни ютиш янгилик эмас. Сурия билан ўйин кўпчиликни танқидига учради ва бу ўринли эди. Ҳиндистон билан схемани ўзгартиргани фойда келтирди. Мураббий хатолардан тўғри хулоса чиқара олди. Балки бу Катанецнинг режасида бўлгандир. 

Австралия билан ўйинни ҳам ўта муҳим, деб бўлмайди, чунки икки жамоани дуранг ҳам қониқтириши мумкин. Албатта, биринчи ўринни олиш ёқимли бўлади. Рақиб танлаш эса эҳтимоллар назариясида бўлади. Лекин ҳеч бир жамоа ёки мураббий биринчи ёки иккинчи ўрин билан чиққан яхши, деган йўлни танламайди. Бу аслида зарарга ишлаши мумкин. Ҳар қандай футболчи ғалабани кўзлаб чиқади. Рақиб танлаш ресторанга кириб ўзингиз истаган таомни танлаш, дегани эмас. Осон, деб ўйлаган рақиб кутилмаганда зарба бериб қолиши мумкин",- дейди Шаҳбоз Беғамов.

 

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика