Latest news

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  2 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  3 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  21 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  14 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  44 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

Шафқатсиз мундиал-3 News

Шафқатсиз мундиал-3

Россия яшил майдонларида ўтказилаётган футбол бўйича ХХI жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бу турнирга жами 32 та терма жамоа келади, фақат бир терма жамоа ғолиб бўлади, чемпионат формати шунақа, мундиал шуниси билан қизиқ. ЖЧ-2018да нимчорак финаллар бошлангандан бери бўлиб ўтаётган ҳар бир учрашув бизни қайсидир терма жамоа билан хайрлашишга мажбур қилмоқда.

Нимчорак финал учрашувида Португалия терма жамоасини мундиални тарк этишга мажбур қилган Уругвай терма жамоаси таркибида Гризман, Мбаппе, Погба каби юлдузлари бўлган Франция терма жамоасига дуч келди. Учрашувда Вараннинг бош билан киритган ажойиб голи ва Уругвай посбони Муслеранинг худди ўша сиз ва биз билган Кариус каби қилган қўпол хатоси эвазига Франция терма жамоаси 0:2 ҳисобида Каванисиз ўйнаган Уругвайни таслим этди. Энди биз Каванининг супер зарбаларини, Суареснинг айёрона ҳаракатларини бу турнирда кўрмаймиз, истасак ҳам барибир иложи йўқ, Уругвай шу ерда тўхтатилди.


Чемпионат бошида фаворит деб эътироф этилган терма жамоаларнинг мундиални тарк этишига кўникиб қолаётгандекмиз назаримда. Мундиал карвонидан четга чиққан навбатдаги жамоа бу Бразилия. Таркибида Неймар,   Коутиньо, Фирминьо, Марсело каби юлдузлари бўлган бразилияликлар чорак финалнинг марказий учрашувида ҳозирги кундаги таркиби "олтин авлод" дея эътироф этилаётган Бельгия терма жамоасига тўқнаш келишди. Дастлаб бразилияликлар ўз дарвозасига ўзлари гол уришган бўлишса, кейинроқ Кевин де Брюйне қарши ҳужумда тўпни дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Бразилия терма жамоаси футболчилари иккинчи таймда рақиб дарвозасини бир марта ишғол эта олдилар холос. Ҳамма Неймар, Фирминьо каби етакчилардан гол кутган бўлсада, Бельгия дарвозасига голни Ренато Аугусто урди. Ҳа кетма-кет фаворитлар тарк этаётган мундиални энди Бразилия ҳам тарк этди, биз энди Неймарнинг дриблингларию симуляцияларини бу мундиалда кўрмаймиз, кўра олмаймиз.


ЖЧ-2018га таркибида Ибрагимович бўлмаган Швеция терма жамоаси келди. Гуруҳ босқичидан чиқди, нимчорак финалда даражаси жиҳатидан ўзига тенг бўлган, хатто давлатлари номи жиҳатидан ҳам бир-бирига яқин бўлган Швейцарияни мағлуб этди. Лекин чорак финалда уларни "футбол ватани" ҳисобланмиш Англия кутиб турган эди. Шведлар ҳарчанд уринишмасин Англия терма жамоасини мағлуб этишнинг уддасидан чиқишмади, энди мундиал карвонида Швеция терма жамоаси йўқ, улар ҳам бизни, жаҳон чемпионатини тарк этишди.


Чорак финалларнинг сўнги учрашувида мезбонлар Россия терма жамоаси Хорватия терма жамоаси билан тўқнашди. Таркибида Черишев, Головин каби иқтидорли футболчилари бор мезбон терма жамоа Хорватия билан иродали тарзда охиригача курашди. Тўғриси охирги Европа чемпионатидан кейин таркиби тарқатиб юборилиб, қайтадан ташкил этилган Россия терма жамоасидан бу  қадар ёрқин ўйин кутмаган эдим. Учрашувнинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ғолиб аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса Хорватия терма жамоасининг қўли баланд келди. Хайр Россия!  Ярим финаллар энди мезбон терма жамоа иштирокисиз ўтади. Шафқатсиз мундиал мана шунақа! Қаршингдан чиққан рақибни ютмадингми, чемпионат мезбони эканлигинг аҳамиятсиз, мундиал карвонидан тушиб қолаверасан.

Ярим финалларда бизни ажойиб учрашувлар кутмоқда. Ушбу босқичга энг кучлилар етиб келишди, уларнинг ҳар бири чемпионликка муносиб. Кузатишда давом этинг, ЖЧ-2018 давом этади!

Бекзод Толибов

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика