Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"
26 nov 2024 00:33
News
Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"
"Истиқлол" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги ОФК Элит Чемпионлар лигаси 5-тур учрашувидан (0:0) сўнг "шерлар" устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.
Шацких: - Рақибнинг асосан қанотлар ва стандарт вазиятлардан узатмалар орқали ҳужум қилишини билардик. Айнан шундай ҳолатларда ҳушёр бўлишни режалаштиргандик. Буни уддаладик. Деярли бўш ҳудудлар қолдирмадик. Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади. Футболчиларнинг бор интилиш билан ҳаракат қилишганидан қониқдим. Биринчи бўлимдаги кичик хатоларни танаффусдан кейин тўғрилай олдик.
Link :
Source : https://t.me/Pakhtakor_FC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments