Latest news

07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  0 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   0 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  28 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Машарипов АГМК билан ўйинга тўлиқ тайёр" News

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Машарипов АГМК билан ўйинга тўлиқ тайёр"

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 3-тур доирасидаги АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" ўртасидаги учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида дубайликлар устози Маҳди Али Ҳасан иштирок этди.

"Ўйин биз учун жуда муҳим. Айниқса "Ҳилол"дан учралган мағлубиятдан кейин имкониятларимизни яхшилаб олишимиз зарур. АГМК билан бўладиган баҳс муҳим аҳамият касб этади. Ҳар икки кунда ўйин ўтказиш қийин кечмоқда. Лекин мен таркибдаги барча футболчиларимга тўлиқ ишонаман. Олмалиқликлар билан бўладиган иккита баҳс ҳал қилувчи бўлади. Биз кейинги босқичга чиқиш имкониятларини сақлаб қолиш ва уни яхшилаш учун ҳаракат қиламиз. Эҳтиёткорлик ва дадилликни сақлаб қолишимиз керак бўлади. Ўтган ўйинда мағлубият жисмоний тарафлама юзага келган инқироз туфайли бўлди. "Ҳилол" билан майдон марказида кўп тўп йўқотдик. Эртага Машарипов қайтади ва у АГМК билан ўйинга ҳар тарафлама тайёр. Хоҳ жисмонан, хоҳ руҳан Жалол АГМКга қарши жангга тайёр. Эртага Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан. Ўйин сифати ҳам ошади", дейди 56 ёшли мутахассис. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика