"Севилья" Гомес бўйича таклиф берди News

"Севилья" Гомес бўйича таклиф берди

"Севилья" раҳбарияти "Аталанта" билан аргентиналик форвард Алехандро Гомес бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Андалусияликлар бергамоликларга таклиф берди. Испанлар 32 ёшли ўйинчи учун 5-6 миллион евро тўлашга тайёрлар.

Эслатиб ўтамиз, Гомес жамоа бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини билан келишмовчилиги сабаб "Аталанта" таркибидан четлатилган эди.

Алехандро жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика