"Севилья" барча ўйинчиларини сотишга тайёр. Клуб қарзларидан қутилиши лозим
01 jul 2023 00:45
News
"Севилья" клуби барча футболчиларини трансферга қўйди. Marca нашрининг хабар беришича, клубда 90 млн евро қарз бор ва бу пуллар тез орада қайтарилиши керак. Бунинг учун эса клуб жуда кўп трансферларни амалга ошириши керак.
Айнан шу сабабдан жамоа спорт директори Мончи ўз лавозимини тарк этган ва "Астон Вилла" президентига айланган. У жамоанинг кўпгина аъзоларини сотишни истамаган.
Маълумот учун, "Севилья" ортда қолган мавсумда Европа лигасида зафар қучди ва кейинги мавсум учун ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди. Клуб Ла Лигада 11-ўринни эгаллади.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments