Latest news

22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  1 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  5 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  7 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  5 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   16

Серхио Батиста: "Ўйин дурангга мос эди" News

Серхио Батиста: "Ўйин дурангга мос эди"

Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Серхио Батиста иштирок этди.
"Бугунги ўйин дуранг натижага мос эди. Жамоамиз 90 дақиқа давомида баҳсни назорат қиладиган даражада ўйнади. Ўзбекистон ўзининг жуда ҳам кам имкониятидан унумли фойдаланди ва гол уриб ғалаба қозониб кетди. Беш дақиқа давомида консентрацияни йўқотдик ва рақиб бизни жазолади. Стадионга келган барча мухлислар чиройли ўйин кўришди", - дейди Батиста.

- Ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз дегандингиз. Аммо фақат гол ўтказгач ҳужумга ўтдинглар?
- Биринчи бўлимда тўп асосан марказда бўлди. Иккала жамоа ҳам бир бирига ўйин бермади. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборгач ҳисобни тенглаштиришга уриндик. Кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтдик.

- Биринчи бўлимда шогирдларингизга секинроқ ўйнанглар деб кўрсатма бергандек туюлди. Филиппиндаги ўйин натижасини кузатиб бордингизми?
- Албатта Филиппиндаги ўйинни билганимиз билан Ўзбекистонга қарши ўйнаётгандик. Асосий эътиборимиз шу ўйинга қаратдик. Нариги ўйиннинг натижасини ҳам кузатиб бордик. Биз Ўзбекистонга 3 очко олиш учун келгандик, буни ўйин давомида барча кўрди. Иккала жамоа бир бирига тенг ўйнади. Менимча дуранг адолатли натижа бўларди.

- Ўзбекистоннинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Жуда яхши жамоа. Техник томонлама кучли футболчилари бор. Буни билиб тайёргарлик кўргандик. Иккала жамоа сафида ҳам ёш футболчилар кўп, шу боис Ўзбекистоннинг ҳам, Баҳрайннинг ҳам келажаги буюк.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика