Latest news

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  1 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Сервер Жепаров: "Мухлисларга алоҳида раҳмат" News

Сервер Жепаров: "Мухлисларга алоҳида раҳмат"

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров австралиялик журналистларга интервью берди.
Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - КХДР учрашуви якунига етгач, микст-зона журналистлар билан тўлди. Мағлубиятга учрагани учунми ёки инглиз тилини билишмагани боисми, шимолий кореялик футболчиларнинг ҳеч бири интервью беришни хоҳламади. Бизникилардан эса фикр олиш қийин кечмади. Австралиялик журналистлар термамиз сардори Сервер Жепаров чиқиши биланоқ уни ўраб олишди. Биз эса уларга таржимон вазифасини ўтаб бердик.

- Ғалаба қозонганимиз билан ўйин осон кечди деб айтолмайман. Биз учун муҳими, биринчи бўлиб тўп киритиш эди ва буни уддаладик. Агар охирги дақиқада гол ўтказиб юборганимизда жуда алам қилган бўларди. Хайрият, уларнинг зарбаси голга айланмади.

- Ўзбекистон термаси ушбу мусобақада ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Энг асосий мақсадимиз - турнирда ғолиб чиқиш. Бунинг учун бор куч билан ҳаракат қиламиз.

- Агар Ўзбекистон гуруҳдан чиқса Австралияга тушиши мумкин. Маълумки, Қатардаги турнирда Австралия Ўзбекистонни 6:0 ҳисобида мағлуб этганди.
- Нима демоқчи эканлигингизни тушундим. Ўша ўйин бўлиб ўтганига анча бўлди ва энди уни унутиш керак. Агар Австралия билан яна бир бор курашадиган бўлсак, бу сафар бошқача ўйин кўрсатамиз ва ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун ўзбекистонлик мухлислар сизларни ажойиб тарзда қўллаб туришди.
- Ўзим ҳам шу ҳақда гапирмоқчи бўлиб тургандим. Чиндан ҳам ишқибозларнинг қўллаши бизга яхшигина мадад берди. Мен уларга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Мухлислар олқишлаб турса, босқичма-босқич юқорига кўтарила оламиз.

Х.Холиқов.
Сидней шаҳридан
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика