Latest news

09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  0 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  11 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   7 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  7 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  15 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   49

Сервер Жепаров: «Катта эҳтимол билан хориж клубларининг бирига ўтаман» News

Сервер Жепаров: «Катта эҳтимол билан хориж клубларининг бирига ўтаман»

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаровнинг «Ульсан Хюндай»даги фаолияти якунига етганди.

Йил бошида «Ульсан Хюндай» сафига қўшилган ҳамюртимиз ушбу клуб сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 6та голга муаллифлик қилди. Жепаров Корея К-лигасида 5 мавсум тўп сурди. Умуман олганда, терма жамоамизнинг вице-сардори легионер сифатида 2010-2011 йилларда «Сеул», 2011-2013 йилларда Саудия Арабистонининг «Ал-Шабаб», 2013-2014 йилларда «Сеонгнам Илва Чунма» каби хориж клубларида фаолият олиб борган. Биз билан суҳбатда Жепаров режалари билан ўртоқлашди

- Сервер, "Ульсан" билан хайрлаши сиз учун кутилмаган ҳолат бўлдими?

- ...

- Жамоа билан шартномангиз тугаётганмиди?

- Худди шундай. Клуб билан мавсум бошида бир йиллик шартномага имзо чеккан эдим.

- Энди режалар қандай?

- Ўзим учун янги жамоа излайман.


- Ўзингизга қолса, «Ульсан» билан шартномани узайтиришни истармидингиз?

- Икки томон ўзаро келишган ҳолда шундай қарорга келдик. Бундан афсусда эмасман. «Ульсан Хюндай» билан шартномам 31 декабрь куни якунланади. Шундай экан, мен ҳали-ҳамон «Ульсан» аъзосиман. Лекин шуниси аниқки, келишув бошқа узайтирилмайди.

- Балки Ўзбекистонга қайтиш фурсати келгандир?

- Мен бундай деб ўйламайман. Умид қиламанки, ҳали хориж клубларининг бирида ўйнаш имконияти юзага келади. Бунга куч-қувватим етади.

- Хориж клубларидан таклифлар бўляптими?

- Ҳали озод агентга айланмадим. Шартномамнинг бир куни қолгунича ҳам у кучда бўлади. Лекин таклифларни кўриб чиқишга тайёрман. Оғзаки қизиқишлар бор. Тез орада қизиқиш билдираётган клублар номи ойдинлашиб қолади.

- Араб клублари, балки Қозоғистон жамоаларидан таклифлар тушар? Шундай бўлган тақдирда, уларга қандай муносабатда бўласиз?

- Олдин таклиф бўлаверсин-чи,  кўриб чиқиш қочмайди. Катта эҳтимол билан янги мавсумни ҳам хориж клубларининг бирида бошлайман.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика