Latest news

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  21 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  29 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади" News

Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Нефтчи" ва "Оқтепа" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин Сервер Жепаров матбуот анжуманида қатнашди.

"Рақибни табриклайман. Учрашув ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Майдон идеал ҳолатда эди. Бизнинг ўйин услубимизга тўлиқ мос келадиган майдон. Йигитларимиз учинчи ўйинни ўтказишди, ўзларини яхши кўрсата олишди. Жисмоний томондан ишлашимиз керак. Ёш футболчиларимиз катта акаларига қарши ўйнашди. Техник томондан ютқазмадик дея оламан. Бир неча вазиятлар ҳам яратдик. Йигитларга ҳаракат қилганлари учун раҳмат айтаман. Хатоларни келгусида тузатишга ҳаракат қиламиз", -дейди Сервер Жепаров.

– Жамоангиз икки Суперлига ва битта Про лига клуби билан ўйнади. Бу қанчалик тажриба бўлди?

– Катта тажриба олдик. Мураббий сифатида ҳам. Бу каби рақибларга қарши камчилигингиз яққол кўринади. 

– Жамоамиз ёш футболчилардан тузилган дедингиз. Улар орасида турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизда ўйнайдиганлари ҳам борми?

– Албатта, 2006, 2007 ва 2008 йилларда туғилган футболчиларимиз терма жамоаларда ўйнашади. Биз ўз академиямиздан футболчи олишни мақул кўрамиз. 

– Жамоа олдига Про лига йўлланмаси қўйилганми?

– Баланд мақсадлар қўямиз. Ҳозирда биз биринчи лигада ўйнаяпмиз. Кўрамиз. Иштаха таом пайтида келади. Молиявий томон жуда муҳим. Яхши жамоа учун молиявий тарафлама яхши қўллов бўлиши лозим. 

– Клуб ким томонидан молиялаштирилади?

– Шахсий маблағ эвазига молиялаштирилади. Баъзи жойда мен, баъзи жойда Сергей Султанович томонидан пул сарфланади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика