Latest news

19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  1 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  2 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  5 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3

Сергей Лушан: "Мухлислар 12-ўйинчи" News

Сергей Лушан: "Мухлислар 12-ўйинчи"

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашувидан олдин иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида "Бунёдкор" мураббийи Сергей Лушан ва Достонбек Ҳамдамов қатнашди.

"Эртанги ўйинда ғалаба қозониб гуруҳ босқичига чиқишни истаймиз. Албатта бунинг учун жамоамиз тайёр. Жамоа 100 фоизга тайёр. Асосий вазифа ўйиндан олдин руҳан маъромида бўлиш. Муҳим ўйиндан олдин бу жуда керакли жиҳат", - дейди Сергей Лушан.

"Мураббийнинг фикрига қўшиламан. Барчамиз эртанги ўйинга тайёрамиз. "Ал Шабаб"га қарши бор кучимиз билан ўйнаймиз", - дейди Достонбек Ҳамдамов.


- Азиз Ҳайдаров сизларга маълумот бердими?

- (кулади) Йўқ. Балки футболчилардан бирига айтгандир. Агар ҳазилсиз айтадиган бўлсак. Профессионал футболчи сифатида у айни пайтда "Ал Шабаб" футболчиси. Бу борада ҳеч қандай гап сўз бўлиши мумкин эмас.


- Қатардаги Осиё чемпионатидан сўнг ёш футболчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлиги қандай?

- Бу борада муаммо йўқ. Барча футболчиларга хордиқ олиш имкониятини бердик. Улар ҳам жисмонан, ҳам маънан тайёрлар.


- ОЧЛда тўртта легионер учун рухсат бор. Силарда 3 нафар легионер бор...

- Шу кунларда янги легионерни кутаяпмиз. Ҳозирча бу борада ҳеч нима дея олмайман.


- Азиз Ҳайдаровга қарши ўйнайсизлар. Бунга тайёрмисизлар?

Достонбек Ҳамдамов: - Азиз ака билан терма жамоада бирга ўйнаганмиз. Улар бизга яхши тилаклар билдирдилар. Майдонга тушиб ўзинларни кўрсатинглар деб маслаҳат бердилар.


- Мавсум бошланмагани жамоага қандай таъсир қилади?

- Биз икки ойда 10та ўйин ўтказдик, "Ал Шабаб" эса 8та ўйин ўтказди. Биз ўйинга 110 фоизга тайёрландик.


- Мухлислар қандай ёрдам беради?

- Мухлислар 12-ўйинчимиз. Улар келиб бизга ёрдам беришларига тилакдошман. Эртага совуқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шунга қарамай келишсин ва "Бунёдкор"ни қўллаб қувватлашсин.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика