Latest news

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  79 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  14 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

Сергей Арсланов "Сурхон"дан нима учун кетди? Мураббий барчасини айтди News

Сергей Арсланов "Сурхон"дан нима учун кетди? Мураббий барчасини айтди

Бугун тонгда "Сурхон" клуби бош мураббийи Сергей Арсланов ишдан кетгани ҳақида хабар чиқди.

Биз Сергей Арсланов билан алоқага чиқдик ва мураббийнинг фикри билан қизиқдик: 


- "Сурхон"дан кетди деган хабар чиқди. Бу қанчалик рост? 

- Ҳа, "Сурхон" клубидан кетганим рост. Кеча клуб билан хайрлашдим. 

- Бунга нима сабаб бўлганини айта оласизми? 

- Клуб раҳбарияти шундай қарорга келди. Уни муҳокама қилишни истамадим. 

- Ахир 23 декабрь куни сиз билан шартнома узайтирилгани ҳақида хабар чиққанди.

- Ҳа, шартнома узайтирилгани рост. Энди уни бекор қилиш бўйича музокара ўтказамиз. 

- Эшитишимизга қараганда, сизда ўтган мавсумдан кейин бир қатор таклифлар бўлганди. Ҳозир эса мавсум деярли бошланмоқда ва клуб сиз билан хайрлашишга қарор қилди. Бу сизни хафа қилмадими? 

- Биласизми, менга кўпроқ "Сурхон"дек клубни тарк этаётганим алам қилди. Биз бир оилага айланиб бўлгандик. Раҳбариятнинг қарорини эса муҳокама қилмоқчи эмасман. Таклифларга келсак, ҳа, улар бор эди. 


Нарзулла суҳбатлашди

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика