Latest news

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  9 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Сергей Арсланов: "Мақсад? Иложи бўлса, совринли ўринни қўлга киритиш" News

Сергей Арсланов: "Мақсад? Иложи бўлса, совринли ўринни қўлга киритиш"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасида "Қизилқум"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдирди.

- Барчага ҳайрли кеч. Аввало "Қизилқум" жамоасини навбатдаги ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўртада катта танаффус юзага келгани сабабли биринчи бўлимни ўйинга мослашиш билан ўтказдик. Иккинчи бўлим эса ҳаракатларга бойроқ бўлди. Таъкидлашим керакки, рақиблар жуда тартибли ва режали тарзда ҳимояланишди. Ўртада рақиблар ҳимоявий блок ташкил қилишди ва уни ёриб ўтиш жуда қийин бўлди. Гол уриб, ўйинга қайтгандек бўлгандик. Бироқ ўйин охирида бизга нимадир етишмади. Ўйин яхши чиқмаганининг сабаби сифатида ўртада катта танаффус бўлганини келтирсам бўлади. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Хатолар устида ишлар олиб борамиз. Хатоларни илк навбатда ўзимиздан ва мураббийлар штабидан излаймиз.

- Жамоа бугун кутилганидан кўра ёмонроқ ўйнади. Футболчилар айни дамдаги турнир жадвали сабабли шундай ўйин намойиш қилишдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Биринчи бўлимда жамоамизни ҳатто ўзимиз ҳам таний олмай қолдик. Айтганимдек, анча вақт ўйинларда қатнашмаганимиз сабабли биринчи бўлимни мослашиш билан ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса ўзимизга келиб олиб, таймни яхши бошлагандек бўлдик. Умуман олганда турнир жадвалида ўрта ўринда туришимиз ҳам йигитларга катта масъулият юклайди. Нафақат жамоадагиларга, балки, ишчиларга ҳам. Руҳий томонлама пасайиш бўлди дейиш мумкин. Йўқ, ундай эмас. Эндиги вазифа шу ўринни ушлаб қолиш, балки, ундан юқорироққа кўтарилиш. Шу сабабли бизда босим бўлиши ҳам мумкин. Олдинроқ айтганимдек, ўйинлар ўртасидаги катта танаффус. Иккинчи сабаб эса масъулиятнинг пасайгани. Турнир жадвалида юқорилаш деган фикр кимларгадир ҳалақит қилаётган бўлиши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам, кичик хатолар катта очколарнинг йўқотилишига сабаб бўлмоқда. 

- Майдон сифати "Сурхон"нинг ўйинларига  таъсир қиляпти деб ўйлайсизми?

- Ҳозирги пайтда майдон сифатидан баҳона қилиб бўлмайди. Рақиблар ҳам биз каби шарт-шароитларда ўйнашди ва уларнинг ишлари яхшироқ кечди. Йўқ, майдоннинг сифати сабаб эмас. Илк сабаби - биз мураббийлар. Биз қаердадир хато қилганмиз. Нималарнидир ўзгартирамиз, тўғрилаймиз ва навбатдаги ўйинда барчаси яхшироқ бўлади. 

- Суперлиганинг якунланишига 7 тур қолди. Агарда жамоа бугун ғалаба қозонганида ОКМКдан ўтиб кетарди. Умуман олганда жамоанинг вазифаси қандай? Кучли тўртлик учун имконият бор.

- Очиғини айтаман, илк навбатда ўзимизни хавфсизлантириш. Яъни, эгаллаб турган ўрнимиздан пастга тушмаслик. Олдинроқ айтганимиздек, иложиси бўлса совринли ўринни эгаллаш. Ҳар бир ўйинда эса рақиб ким бўлишидан қатъи назар ғалаба учун майдонга тушиш. Мақсадлар юқори. Ҳар бир учрашувдан кейин ўзимизга баҳо бериб боряпмиз. Мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам. Йигитлар ҳали ёш. Улар майдонга тушиб, асосий таркибга мослигини кўрсатиш ва исботлаш учун ҳаракат қилишяпти. Бу энг асосийси. 

- Осиё ўйинларига жўнаб кетган "Сурхон" футболчилари Беҳзод Шамсиев ва Шоҳжаҳон Султонмуродовларнинг йўқлиги жамоага панд бердими?

- Улар яхши даражадаги футболчилар. Таркибдаги барча футболчиларнинг даражаси юқори. Шу боисдан кимнидир асосий, кимнидир захира футболчиси сифатида ажратиб бўлмайди. Уларнинг барчаси деярли бир хил, чунки жуда ёш. Бироқ уларнинг ёрдами бизга бугун ҳалақит қилмаган бўларди. Айнан уларнинг йўқлиги сабабли таркибда ўзгаришлар бўлди. Бироқ бугунги натижа учун бу баҳона бўлмайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика