Сергей Арсланов: "Дарвозабонга ҳам футболчиларимга ҳам эътирозим йўқ"
29 aug 2023 21:50
News
Сергей Арсланов: "Дарвозабонга ҳам футболчиларимга ҳам эътирозим йўқ"
- Илк навбатда "Насаф"ни, нафақат Суперкубокдаги, балки, бугунги ўйиндаги ғалаба билан табриклайман. Икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда бизга рақиб жарима майдончаси ичига тўпни етказиб бериш, совуққон бўлиш муаммоси кузатилди. Иккинчи бўлимда эса рақиб дарвозаси ёнида яхши вазиятлар юзага келди. Бироқ бизда вазиятлардан фойдаланиш муаммоси кузатилди. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Уларнинг барчаси асосий таркибда ўйнашга лойиқ футболчилар. Майдонга тушишди ва қўлидан келган барча ишни қилишди. "Насаф"ни яна бир марта қўлга киритилган 3 очко билан табриклаб қоламан.
- Артём Потаповга нима бўлди? У жамоанинг нафақат дарвозабони, балки, етакчиси ҳам. Футболчиларнинг бошини қовуштириб турадиган, ҳакамлар билан суҳбатлашадиган посбон.
- Тўғри сездингиз, у сўнгги икки ўйинда ўйнай олмади. Чунки у жароҳат олди. Барчаси машғулот жараёнида юзага келди. Ҳозирда у фаол равишда тузалиш жараёнида. Ўйлашимча у яқин вақтларда асосий жамоа машғулотларига қўшилади. Навбатдаги ўйинда у дарвозамизни қўриқлаши мумкин. Азиз Исақов ҳам яхши дарвозабон. Ўтган мавсумда унга жуда кўп ўйин амалиёти берилди. Унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Таркибдаги исталган футболчи хато қилиши мумкин. Фақатгина Азизга эмас, балки бирор футболчига ҳам эътирозим йўқ.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Comments