Latest news

18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  7 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  32 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  58 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4

Сергей Лушан: "Кеча психолог билан суҳбат бўлиб ўтди" News

Сергей Лушан: "Кеча психолог билан суҳбат бўлиб ўтди"

"Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан "Машъал"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Биз ғалаба қозондик. Бу энг асосийси. Йигитлар ўзларига келаётганидан хурсандман. Ўйиндан ўйинга кучайиб, ўзимизга келишимиз энг асосийси. Ғалаба қозона олдик.

Голлар киритилган вазиятда уюштирилган ҳужумни йигитлар ўзлари ташкил этишдими ёки сиз мана шундай кўрсатма берганмидингиз?

Бундай услубни аввалги "Сўғдиёна"га қарши ўйинда ҳам синаб кўргандик. Бу борада анча ишлар олиб борилди. Умид қиламанки, ушбу ғалаба бизга катта ёрдам беради.

Отабек Шукуровни "Машъал"га қайтиб кетиши ҳақида миш-мишлар юрибди...

Йўқ, у ортга қайтмайди. У истеъдодли футболчи. Ҳали ўзини кўрсата олади. Унга вақт керак. Шунингдек, Шомуродовга ҳам. Фикримча, у ёшлар терма жамоамизнинг етакчиларидан бири. Ишонаманки, ёшларимиз ЖЧда ҳам муваффақиятли ўйин кўрсата оладилар. Бу борада уларга омад тилайман.


Кеча психологлар билан сухбат бўлиб ўтди. Бунинг учун психологга миннатдорчилик билдираман. Ким кимлиги ҳали маълум бўлади. Бунинг учун бизда вақт бор.

Жўрабоевнинг ўйинини қандай баҳолайсиз? Шунингдек, Бердиев ҳақида ҳам икки оғиз...

Бердиев, профессионал футболчи. У тартибли футболчи. Мана шундай футболчилар орқали ёшлар катта тажриба тўплашади деб ўйлайман. Унда бугун иккита имконият бўлди. Шунчаки, ўйин амалиёти етишмаяпти. Жароҳати сабабли анча вақтни майдондан ташқарида ўтказиб юборди. У билан ўтган мавсумда суҳбатлашганимда бошқа жамоага кетмоқчи эмаслигини айтиб ўтган.

Жўрабоев? Ўз ўзига гол киритишлар, омадсиз ўйинлар бўлиб туради. У статистикага кўра рақиблардан тўпни олиш бўйича етакчимиз ҳисобланади. Шунингдек, якка курашларда ҳам у энг кам ютқазган.

"Обод"га қарши ўйинга қандай тайёргарлик кўрилмоқда?


Ҳар бир ўйинга қаттиқ тайёрланмоқдамиз. Барча ўзига келмоқда. Мен ҳам, йигитлар ҳам. Биз учун ҳар бир ўйин психологик томондан муҳим.

Жавлон Иброҳимовнинг жароҳати жиддийми?

Унинг эски жароҳати қайталаб қолди.


Азиз Тўхтамуродов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика