Latest news

00:02ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  1 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  0 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  18 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2

Сергеев олий лигада "Пахтакор"дан 5-тўпурар News

Сергеев олий лигада "Пахтакор"дан 5-тўпурар

23 тўп киритган Игорь Сергеев олий лига тўпурарига айланди.

Олий лига тарихида шу пайтгача жамоамиз футболчилари 4 марта энг яхши тўпурар номига эга бўлишган. 1992 йил Валерий Кечинов 24, 1998 йил Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин 22тадан, 2005 йил эса Анвар Солиев 29 гол билан тўпурарга айлангади. Сергеев 2005 йилдан кейин олий лига тўпурарлари рўйхатида энг кўп гол урган ўйинчига айланди. Солиевдан кейин ҳеч бир футболчи бир мавсумда 23 тўп кирита олмаганди. Шунингдек, Игорь 3та голли пас бериб, гол+пас тизимида энг кўп очко жамғарган футболчига айланди. Собиқ Иттифоқ чемпионатида Биродар Абдураимов 2 бор, Андрей Якубик ва Игорь Шквирин бир мартадан мавсум тўпурарлигига эришишган.

Сергеев Чемпионлар лигасида 6 учрашувда 3 гол ва 2 гол билан тугаган тўп оширишларини амалга оширди. Миллий терма жамоада йил давомида 10 ўйинда 6 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Терма жамоамиз сафида Осиё Кубогида бир, жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш босқичида 2 бор ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди ва бу борада терма жамоамизда энг яхши натижани қайд этди. Йил давомида Игорь жами 50 баҳсда иштирок этиб, 32 гол муаллифига айланди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика