Сейду Думбия: "Парма"га қарши ўйинда майдонга тушишим мумкин"
13 feb 2015 22:32
News
Сейду Думбия: "Парма"га қарши ўйинда майдонга тушишим мумкин"
«Рома» ҳужумчиси Сейду Думбия римликлар сафида ўзининг дебют учрашувини ўтказишга тайёр эканини билдирди.
"Мен ЦСКАда ўзимнинг энг бахтли дамларимни ўтказдим. Ўйлашимча, ЦСКА ўзимни энг яхши тарафлама кўрсата олдим. Москвадаги фаолиятим давомида икки бор Россия чемпионлиги ва барча мусобақаларда ғолибликни қўлга киритдик. Еврокубокларда иштирок этдик. Шу вақт мобайнида бир қатор чиройли ғалабаларга эришдик. ЦСКАдаги фаолиятимдан жуда мамнунман. Италияга бориш учун ишчи визани қўлга киритдим ва эндиликда бемалол "Рома" таркибида ўйнашим мумкин. "Парма" билан бўладиган баҳсда майдонга тушишга тайёрман", - дейди Сейду Думбия.
Link :
Source : eurosport.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments