Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Сайфиддин Эрматовга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди News

Сайфиддин Эрматовга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди

Футбол бўйича Республика тоифасидаги ҳакам Сайфиддин Эрматовга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди.

Тадбир Миллий Олимпия қўмитасида ташкил этилди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов иштирок этишди.

Маълумот учун, Сайфиддин Эрматов фаолияти давомида халқ орасида “Чиғатой” футбол мактаби номи билан машҳур бўлган футбол бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабида мураббий сифатида ишлаган. Таркибида Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Ярослав Крушельницкий, Юрий Никитов каби иқтидорларни жамлаган 1982 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи бўлган. Шунингдек, футбол ҳаками ва инспектори сифатида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган.

Фаолияти давомида кўплаб истеъдодли ёш ҳакамларни тарбиялашда катта ҳисса қўшган. Шогирдлари орасида ФИФА рефериси, футбол мундиалларини бошқариш бўйича жаҳоннинг мутлақ рекордчиси Равшан Ирматов, шунингдек, жаҳон чемпионатининг яна бир иштирокчиси Осиёнинг энг яхши қанот ҳакамларидан бири Абдуҳамидулло Расуловни учратиш мумкин.

Тадбирда Сайфиддин Эрматов кўрсатилган эътибордан мамнун эканини билдириб, кейинчалик ҳам футболимиз ривожи йўлида меҳнат қилишга тайёр эканини таъкидлади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика