Latest news

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  1 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  3 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  34 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Савелий Абрамов - Келажакда Европада ўйнаш орзуси, Вадим Карленовичга қариндош эмаслиги, Москва клубидан бўлган таклиф ҳақида News

Савелий Абрамов - Келажакда Европада ўйнаш орзуси, Вадим Карленовичга қариндош эмаслиги, Москва клубидан бўлган таклиф ҳақида

Про-лига янги мавсумига тайёргарлик олиб бораётган Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби футболчиси Савелий Абрамов билан интервью ташкил этдик.

Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни билан танишинг.

- Савелий, футболга кириб келишингиз қандай бўлган?
- Футболга бўлган қизиқиш болалигимдан бошланган. 7-ёшлигимда дадам мени "Пахтакор" академиясига олиб борганлар. Биринчи мураббийим - Шуҳрат ака Раҳмонқулов бўлиб, у киши менга футболдаги дастлабки сабоқларни берганлар.

- Бугунга қадар қайси жамоалар сафида ўйнагансиз?
- Дастлаб "Пахтакор" футбол клубининг ўринбосарлари таркибида, кейинчалик "Қўқон-1912" жамоасида, айни дамда "Оқ-тепа" сафида ўйнаяпман.



- Ўзбекистон МТЖ ва "Бунёдкор" футбол клуби бош мураббийи Вадим Абрамов билан фамилиянгиз бир хил. Шундан келиб, айримлар сизни Абрамовга қариндош деб ўйлаши ҳам мумкин. Бу ҳақида аниқ маълумотни ўзингиздан эшитсак...
- Вадим Абрамовни ҳурмат қиламан ва насиб бўлса Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқишига ишонаман. Вадим Абрамов билан чиндан ҳам фамилиямиз бир хил, лекин бу шунчаки тасодиф, биз қариндош эмасмиз.

- Айтингчи, 2020-йилги Про-лигада "Оқ-тепа" клуби ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?
- Жамоамиз жорий мавсумда биринчи ўринни қўлга киритиб, Суперлига йўлланмасига эга чиқишни, шунингдек мухлисларга ёқадиган томошабоп футбол намойиш этишни мақсад қилган.

- Айрим манбаларда тарқалган маълумотларга кўра, "Хоразм" жамоасининг бир неча йиллик мураббийи Александр Ежов "Оқ-тепа" клубида бош мураббий сифатида ишлаётган экан...
- Ҳа, бу тўғри. Айни дамда "Оқ-тепа"ни Александр Ежов ва Алишер Шоғуломовлар бошқаришмоқда.

- Сизга хориж клубларидан таклифлар бўладими?
- Айни дамда менда хориж клубларидан таклифлар йўқ. 15-16 ёшлигимда "Динамо" (Москва) жамоасидан таклиф бўлган эди.



- Савелий Абрамовнинг футболдаги мақсадлари қандай?

- Футболдаги мақсадим - келажакда Ўзбекистон терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этиш, шунингдек Европа клубларига йўл олишдан иборат.

- Интервью учун раҳмат, келгусидаги фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз!

- Таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Барча ўзбекистонлик футбол ихлосмандларига, шунингдек "Оқ-тепа" клуби мухлисларига омад тилайман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика