Саутгейт: “Бундай катта босим остида яхши ўйин кўрсатиш кишини қувонтиради” News

Саутгейт: “Бундай катта босим остида яхши ўйин кўрсатиш кишини қувонтиради”

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Евро-2020 чорак финалида Украина устидан (4:0) қозонилган ғалабага тўхталди.

“Ажойиб футболчиларга эгамиз. Уларнинг катта босим остида кутилганидандан яхшироқ ҳаракат қилиши шунчаки бизни қувонтиради. 

Жамоада ғолиблик руҳи юқори. Майдонга тушган барча футболчилар руҳий томондан юқори тайёргарликка эга. Бу энг муҳим ҳолатлардан бири. Таркибдаги барча футболчилар ана шундай хусусиятга эга. Улар машғулотларда астойдил меҳнат қилишмоқда. Мен қайси футболчини таркибга киритаман ёки йўқ уларнинг барчаси бир тану жон бўлиб ҳаракат қилимоқда. Биз рақибга қарши аниқ режаларни тузиб, уни амалга оширишимиз, футболчиларга тушунтира олишимиз керак бўлади.

Украинага қарши беллашувда ҳам уларнинг барчаси ўз ваифасини бекамў кўст адо этишнинг уддасидан чиқишди”, деди Саутгейт.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика