Latest news

00:30Кападзе: "Кечирасизлар, лекин интернетда ёзилаётган нарсалар барчага таъсир қилмоқда"  7 00:09"Реал" — "Мальорка". Таркиблар маълум  7 23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  4 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   28 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  369 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  7

Саудия Арабистонининг 6 нафар футболчиси жазоланди, "Ал Насср" дарвозабони 5 ойга четлатилди News

Саудия Арабистонининг 6 нафар футболчиси жазоланди, "Ал Насср" дарвозабони 5 ойга четлатилди

Шунингдек, яна бир неча футболчига молиявий жазо қўлланилган.

Саудия Арабистони футбол федерацияси "Ал Насср" дарвозабони Наваф Ал Ақидини Осиё кубоги арафасида терма жамоадан четлатилишидан аввалги воқеалар туфайли беш ойга дисквалификация қилди ва 300 минг Саудия реали миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, Ал Ақиди терма жамоа сафида асосий таркибда ўйнаши лозимлигини маълум қилган ва Манчини томонидан терма жамоа сафидан четлатилганди. Шунингдек, унинг WhatsApp иловаси орқали жамоа маъмурларини ҳақорат қилгани исботланди.

Шунингдек, Салмон Фараж терма жамоанинг 2023 йилнинг октябрида Португалиядаги йиғинида қатнашишни хоҳламагани учун 100 минг риал (27 минг АҚШ доллари) жаримага тортилди.

Султон Ғаннам Манчинидан Осиё кубогидан олдинги йиғинда иштирок этмасликка рухсат сўрагани учун 200 минг риал (54 минг АҚШ доллари) жаримага тортилди.

Муҳаммад Маран, Холид Ғаннам ва Али Ҳазози Осиё кубоги учун якуний руйхатдан жой олмагач, терма жамоа йиғинини тарк этганликлари учун 200 минг риал (54 минг АҚШ доллари) жарима ва 1 ой дисквалификация қилинди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика