Latest news

08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  5 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  2 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  12 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1

Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар: 2034 йилги ЖЧда сайёҳлар учун истисно бўлиши мумкин News

Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар: 2034 йилги ЖЧда сайёҳлар учун истисно бўлиши мумкин

2034 йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати вақтида спиртли ичимликларга оид қонунларда истисно ҳолатлари бўлиши мумкин, деб ёзмоқда Британиянинг "The Sun" нашри.

Манбага кўра, алкоголли ичимликлар истеъмол қилишга фақат турнирнинг хорижлик меҳмонлари учун ажратилган қатъий чекланган жойларда рухсат этилади. Умуман олганда, 600 га яқин шундай махсус ҳудудни яратиш режалаштирилган.

Жамоат жойларида, хусусий мулкларда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, шунингдек, уларни дўконларда сотишга нисбатан глобал тақиқ ўз кучида қолади.

Аввалроқ Саудия Арабистонининг Буюк Британиядаги элчиси Ҳолид бин Бандар Ал Сауд қироллик сайёҳларни мамнун қилиш учун ўзининг маданий ва диний асосларини қурбон қилмоқчи эмаслигини таъкидлаган эди. Мамлакатда 1952 йилдан бери спиртли ичимликлар расмий тақиқи амал қилиб келади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика