Latest news

11:13"Барселона" ёзда "Ливерпуль" юлдузини харид қилиши мумкин  0 10:40"Динамо" Суперлигада 13 йилдан сўнг "Машъал"дан устун келди  0 10:12ФИФА "Навбаҳор"га трансфер тақиқини қўйди  7 10:03Sofascore. «Ал Фейҳа» ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  3 09:46Вадим Абрамов: "Бу аҳволда биринчи даврадан кейин бу майдон жуда оғир аҳволга тушади, Самарқандда бошқа талабга жавоб берадиган стадион йўқ"  2 09:30«Ливерпул»нинг EЧЛдан чиқиб кетиши Салоҳнинг «Олтин тўп» учун имкониятларини тушуриб юборди  4 08:55Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Брайтон»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?   6 08:27Карло Анчелотти ультиматум қўйди  11 08:00Гвардиола кечаги дурангдан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 07:32Суперлига. Бугун 2-тур учрашувлари якунланади  6 02:18Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Фейха" меҳмонда "Ал Иттифоқ"ни мағлуб этди, Шукуров танаффусда алмаштирилди  1 01:25"Тоттенхем" Тимо Вернерга қизиқиш билдирмаяпти. Футболчи МЛСга йўл олиши мумкин  0 00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  6 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  25

Саудия Арабистони U-20 мураббийи: "Асосий терма жамоамиз эришаётган натижалар – болалар ва ўсмирлар футболида олиб борилаётган ҳаракатларнинг натижаси" News

Саудия Арабистони U-20 мураббийи: "Асосий терма жамоамиз эришаётган натижалар – болалар ва ўсмирлар футболида олиб борилаётган ҳаракатларнинг натижаси"

Саудия Арабистони U-20 термаси бош мураббийи Солиҳ Ал Муҳаммади 1-тур доирасидаги Қирғиз Республикасига қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Турнирда жамоадан нима кутсак болади?

Авваламбор, ушбу матбуот анжуманида қатнашганимдан хурсандман, эътиборингиз учун ташаккур. Ушбу мусобақа барча жамоаларга фойда бўлади деб ўйлайман. Саралаш босқичидан сўнг катта турнир вақти келди, бизнинг футболчилар ўзини яхши кўрсатади деган умиддаман. Жамоамиздан умиларим катта.

- Саудия Арабистони терма жамоаси сўнгги маротаба ўтказилган Осиё Кубоги ғолиби. Ушбу мусобақада титулни ҳимоя қила оласизларми?

- Турнирда кучли жамоала кўп, титулни ҳимоясига келадиган бўлсак, қийин вазифа ва бизга осон бўлмаслиги аниқ. Асосий мақсадимиз – Жаҳон чемпионатига йўл олиш. Биринчи навбатда, гуруҳдан чиқиб олишни режалаштирганмиз. Жамоамиз мусобақага тайёргарлик жараёнида бир нечта ўйинчини йўқотди. Жароҳатланган футболчилар ўз клубларига жўнаб кетишди.

- Гуруҳда кучли жамоалар кўп. Эртага тўқнаш келадиган рақибингиз Қирғизистон терма жамоаси ҳақида фикрингиз?

- Осиё Кубоги саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган ҳар бир жамоа жуда кучли. Гуруҳимизда ҳам жуда кучли рақиблар бор. Қирғиз Республикасига қарши кечадиган биринчи учрашувимиз осон ўтмаслиги аниқ.

- Қирғиз Республикаси иқлими Тошкентники билан бир хил. Об-ҳаво футболчиларингизга муаммо туғдирмадими?

- Ҳа, об-ҳавода фарқ бор. Қирғизистон учун эса кўникишга вақт талаб этилмайди ва бу уларга кичик устунлик беради. Биз эса мусобақа қаерда ва қачон бўлишини билар эдик ва аввалдан ҳаво ҳароратини ҳисобга олиб қўйганмиз.

- Охирги йилларда Саудия Арабистони футболчи катта ривожланишга эришди. Ушбу ўсиш фақат катталар терма жамоасига тааллуқлими ёки Саудия Арабистонида ёшлар футболига ҳам эътибор каттами?

- Бизнинг асосий терма жамоамиз эришаётган натижалар, болалар ва ўсмирлар футболида олиб борилаётган ҳаракатларнинг натижаси деб ўйлайман, Саудия Арабистонида турли ёш тоифасидаги терма жамоаларга эътибор юқори ва бу футболимизга фойда келтиради.

U-20 Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги Саудия Арабистони – Қирғиз Республикаси учрашуви эртага "Бунёдкор" стадионида 17:00 да старт олади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика