Latest news

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  0 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  5 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  7 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  6 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  48 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  20 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  2 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

Саудия Арабистони терма жамоасининг уч нафар етакчи футболчиси Олимпиадага боради News

Саудия Арабистони терма жамоасининг уч нафар етакчи футболчиси Олимпиадага боради

Маълумки, шу йилнинг ёзида Токиода навбатдаги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Спортнинг футбол тури бўйича мусобақада Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жамоа бош мураббийи Саад Ал Шеҳрининг айтишича, шу кунларда якуний таркиб маълум бўлади. 

Шуниси аниқки, 3 нафар ёши катта футболчи сифатида миллий жамоа етакчилари - Салмон Ал Фараж, Салим Ал Довсари ва Ёсир Ал Шаҳрони ҳам Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларига боришади. Биласиз, ҳар учала футболчи ЖЧ саралаш баҳсларида ўзларини кўрсата олишди.

Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси 23 июнь куни Ар Риёдда йиғилиб, 14 июлга қадар йиғин ўтказади. Бу жамоанинг мусобақа олдидан бешинчи, яъни охирги йиғини бўлади. 

Олимпия ўйинларида ҳар бир терма жамоа 23 ёшгача бўлган футболчилар билан ташриф буюради. Лекин мусобақа регламентига кўра, уч нафар ёши катта футболчини қўшиб олса бўлади. Шу боис саудияликлар мураббийи "Ал Ҳилол" етакчиларидан фойдаланишга қарор қилди. 

Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси Олимпиадада Бразилия, Германия ва Кот-д'Ивуарга қарши гуруҳ баҳсларини ўтказади. Олимпия ўйинларида футбол учрашувлари 22 июлдан старт олади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика