Latest news

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

Саудия Арабистони "Форс Кўрфази кубоги-2014"да иштирок этади News

Саудия Арабистони "Форс Кўрфази кубоги-2014"да иштирок этади

Ўзбекистоннинг Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичидаги рақибларидан бири бўлган Саудия Арабистони терма жамоаси ноябрь ойида "Форс Кўрфази кубоги-2014"да иштирок этади.
Ҳисоб бўйича 22-бор ўтказиладиган мусобақага айнан Саудия Арабистони мезбонлик қилади. Унда жами 8та терма жамоа иштирок этади. Учрашувлар Ар Риёддаги иккита стадионда бўлиб ўтади: "Қирол Фаҳд" ва "Шахзода Файсал бин Фаҳд".

13-26 ноябрь кунлари оралиғида ўтувчи мусобақада Саудия Арабистони, Баҳрайн, Яман, Қатар, БАА, Қувайт, Ироқ ва Уммон каби жамоалар қатнашади.

Мезбонлар "A" гуруҳида Баҳрайн, Қатар ва Яманга қарши ўйнашади. "B" квартетидан эса БАА, Уммон, Қувайт ва Ироқ жамоалари ўрин олишган. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни олган терма жамоалар ярим финалга чиқишади.

Форс Кўрфази кубогининг амалдаги ғолиби БАА терма жамоаси ҳисобланади. Араблар 2013 йил Баҳрайнда ўтган мусобақада тенгсиз бўлишганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика