Latest news

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  253 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  7 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  11 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   26

Саудия Арабистони Европа чемпиони билан биргаликда Жаҳон чемпионатини ўтказиши мумкин News

Саудия Арабистони Европа чемпиони билан биргаликда Жаҳон чемпионатини ўтказиши мумкин

Саудия Арабистони 2030 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Арабистон ярим оролининг энг йирик давлати бошқа давлат билан қўшма ариза топширишни режалаштирмоқда ва Италия Саудия Арабистонининг шеригига айланиши мумкин.

АҚШда жойлашган Boston Consultancy Group консалтинг компанияси бу борада Саудия Арабистонига ёрдам беради ва ҳамкорликнинг турли хил вариантларини таклиф этади. Шулардан бири Миср ва Марокаш билан биргаликда қўшма ариза тошпириш ҳисобланади.

Бироқ ушбу танлов турнирнинг тижорат муваффақияти, мамлакатлар иқтисодиётига таъсири ва мусобақа хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирлар туфайли эҳтимолдан йироқ бўлиши мумкин.

Шу сабабли, Европа чемпионлари Саудия Арабистони учун янада фойдали шерик бўла олади ҳамда Италия араб мамлакати учун энг муносиб номзод ҳисобланади. 

Икки мамлакат ўртасида бизнес, дипломатик ва спортга оид алоқалар ўрнатилган. Шунингдек, 2022 йилнинг январь ойида Саудия Арабистони Италия Суперкубогига мезбонлик қилади.

Аввалроқ 2030 йилги мундиалга Буюк Британия ва Ирландия, шунингдек, Испания ва Португалия қўшма аризалар топширишни режалаштираётгани маълум бўлганди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика