Саудия Арабистони чемпионати учта шаҳарда давом эттирилади News

Саудия Арабистони чемпионати учта шаҳарда давом эттирилади

Саудия Арабистони миллий чемпионати марказлашган ҳолда давом эттирилади.

"Саудия Арабистонидаги барча спорт мажмуаларига эгалик қилувчи мамлакат спорт вазирлиги чемпионатнинг қолган ўйинларини ўтказиш учун Таиф, Абха ва Ал-Баха шаҳарларидаги стадионларни тайёрлашни бошлади.

Бу учта шаҳар географик жойлашуви ва иқлими жиҳатидан танлаб олинди. Саудия Арабистонида чемпионат июнь ойида давом эттирилиши кутилмоқда", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз саҳифасида.

Маълумот учун, Саудия Арабистони миллий чемпионатида ҳозирга қадар 22та тур бўлиб ўтган ва яна 8та тур қолган. Айни пайтда 51 очко тўплаган "Ал Ҳилол" клуби пешқадам бўлиб турибди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика