Latest news

16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  4 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  2 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  108 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  1 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  7 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  22 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1

Сарри Кепа ҳақида: "Дарвозабон ҳақ" News

Сарри Кепа ҳақида: "Дарвозабон ҳақ"

Кеча Англия Лига кубоги финали бўлиб ўтди.

Унда "Манчестер Сити" жамоаси "Челси"ни пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида бош мураббий Маурицио Сарри ва дарвозабон Кепа Аррисабалага ўртасида кутилмаган келишмовчилик юзага келди. Сарри Кепани захирага олмоқчи бўлди, кипер эса буни рад этди ва ўйинни давом эттирди. Бу ҳақда бироз аввал батафсил маълумот берган эдик.

"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри ушбу келишмовчилик борасида фикрини билдириб ўтди.

"Мен вазиятни тушуна олмадим ва фақатгина захира ўриндиғига шифокор келганидан кейингина ҳаммасини билдим.

Бу катта тушунмовчилик бўлди холос. Мен дарвозабон жароҳат олди ва пенальтилар сериясига тайёр эмас деб ўйладим. Лекин, у жароҳатланмаган ва пенальтилар сериясига тайёр бўлган".


Нима учун трибуна ости йўлагига киргани ҳақида

"Менга хотиржамлик зарур эди. Кепа уни жисмоний муаммо сабаб алмаштираётганимни тушунди ва ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтди. Ва у ҳақ эди.

Шифокор келганидан сўнг ҳаммасини тушундим. Кепа билан гаплашдим, фақат вазиятни аниқлаштириш учун. Энди ҳаммасини тушунаман".

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика