Сарри Европадаги энг кучли жамоа номини айтди
08 feb 2019 20:39
News
Сарри Европадаги энг кучли жамоа номини айтди
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри АПЛнинг 26-тури доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Бу мавсумда "Челси" фақатгина кучли тўртлик учун кураша олади, бироқ ундан ортиғига эмас. Албатта, биз бошқа турнирларда ғолиб бўлишимиз мумкин, аммо АПЛ чемпионлиги учун фақатгина "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" курашади. "Сити" эса ҳозирда Европанинг энг кучли жамоаси.
Биринчи даврада уларни мағлуб эта олгандик. Қийин ўйинда голлар уриб, муносиб ғалабага эришгандик. Бироқ уларга 3-4 имконият тақдим этсак ҳам жуда ёмон бўлиши мумкин. Жамоанинг қимматбаҳо ҳимояси анча тартибли ва тез. "Сити"нинг прессингидан чиқиб кетиш қийин бўлади", - деди Сарри.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments