Latest news

07:00Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7

Сарри: “Доимий ғалаба кафолатланмаганини “Ювентус” тушиниши шарт” News

Сарри: “Доимий ғалаба кафолатланмаганини “Ювентус” тушиниши шарт”

Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Италия А сериясининг 23-турида “Верона”га (1:2) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

“Ўйин оғир кечди. “Верона” учрашув бошидаёқ бизга босимни ошириши кўриниб турганди. Умуман олганда сўнгги пайтларда сафарда, уйдагига қараганда, ёмонроқ ўйнаяпмиз. “Верона” шубҳасиз ғалабага ҳақли ўйин кўрсатди. Бутун ўйин давомида ҳужум уюштирдик, аммо кераксиз хатоларга йўл қўйдиик ва ютқаздик.

Футболда энг муҳим жиҳатлардан бири бу психология. Бизга ҳар бир ўйинда ғалаба кафолатланмаганлигини, янада кўпроқ меҳнат қилиш кераклигини охир-оқибат тушуниб етишимиз лозим. Сўнгги йилларда “Ювентус” А серияда катта фарқ билан ғолибликка эришди. Аммо бизни шунчаки очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Биз ақлимизни йиғиб олишимиз ва ҳар бир ўйинга масъулият билан тайёргарлик кўришимиз керак”, дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда италиялик журналист Жанлука Ди Марцио.

А сериянинг 23-туридан кейин “Ювентус” 54 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган “Интер” пешқадамдан уч очко ортда қолмоқда. Конте шогирдлари бугун Сан Сирода “Милан” билан куч синашишади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика