Latest news

21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  0 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  4 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  4 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  1 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  3 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  7 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  8 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  5

Сардор Рашидов: Жамоамизнинг аҳиллиги ғалабамиз омили бўлди News

Сардор Рашидов: Жамоамизнинг аҳиллиги ғалабамиз омили бўлди

“Олмалиқ” – “Бунёдкор” (0:4) учрашуви қаҳрамони сўзсиз Сардор Рашидов бўлди.
"Бунёдкор” ярим ҳимоячиси олмалиқликлар дарвозасига бир-биридан чиройли учта гол уришдан ташқари, бутун ўйин давомида бемалол 2-3 нафар футболчиларни алдаб ўтиб, рақиб жамоага ҳақиқий бош оғиқ бўлди. Учрашув якунлангач, Сардор Рашидовнинг ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ғалаба қозониб ярим финалга йўлланма олганимиздан хурсандман. Голларим “Бунёдкор”га фойда келтиргани эса хурсандчилигимни икки ҳисса оширди. Очиғини айтсам, ҳозирча фаолиятимдаги илк хет-трикни айнан Олмалиқдаги баҳсда расмийлаштирдим. Бунгача ҳеч бир жамоа дарвозасига бир ўйинда учта гол урмагандим. “Олмалиқ” жамоасига ҳурматимни сақлаган ҳолда шуни айтмоқчиманки, сафарда ғалаба қозонишимизга ишонгандим. Бироқ бу қадар йирик ҳисобда ютишимизни кутмаганим рост. Жамоамизнинг аҳиллиги ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилганимиз ғалабамиз омили бўлди. Шунингдек, мураббийлар штабининг тўғри кўрсатмалари ҳам ўйинимизни анча кучли бўлишини таъминлади, - дейди Сардор Рашидов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика