Latest news

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Сардор Рашидов: “Хави барибир Хави экан” News

Сардор Рашидов: “Хави барибир Хави экан”

Қатар юлдузлар лигасида тўп тепаётган ягона ҳамюртимиз Сардор Рашидов қисқа фурсат ичида маҳаллий чемпионатга мослашиб олди.

“Ал Жайиш” жамоасида ўз ўрнига эга бўлиб улгургани ҳам футболчимизга муносиб баҳо беришга арзийди. Ҳозиргача ўз ҳисобига 7 та гол ёзиб қўйишга улгургани ҳам Сардорнинг ўз жамоасида самарали ўйин кўрсатаётганидан далолат бермоқда. Клуб бош мураббийи франциялик Сабри Лямуши ҳам ҳамюртимизнинг ўйинига юқори баҳо бераётгани ҳам биз учун қувонарлидир. Шу боис ҳам Рашидов доимий тарзда “Ал Жайиш”нинг асосий таркибидан жой эгаллаб келмоқда. Бемалол айта оламизки, клуб томонидан амалга оширилган трансферлар орасида Сардор энг муваффақиятлиси сифатида эътироф этилмоқда.

Ҳозирги пайтда унинг жамоаси мусобақа жадвалида кучли учликдан жой эгаллаб турибди. “Ал Жайиш”нинг мақсади эса чемпионликни қўлга киритишдан иборат. Лекин футболчимизнинг айтишича, Қатар юлдузлар лигасидаги шиддат тобора кучайиб боряпти. Бунга сабаб таниқли футболчиларнинг Қатар чемпионатида тўп сураётгани маҳаллий футболнинг савиясини янада ошишига хизмат қилмоқда. Бу борада Сардор Рашидов ҳам ўз ўйинлари ҳамда голлари билан маҳаллий мухлис ва мутахассислар эътиборини қозонмоқда. Яқинда Хави тўп сураётган “Ал Садд”га қарши кечган ўйинда “Ал Жайиш” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва Рашидов рақиб дарвозасини шундай ишғол қилдики, буни фақат кўриш керак. Футболчимиз жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди ва шундан кейинги ўйинларда ҳам “Ал Жайиш” ғалабалар қозонишда давом этмоқда. Яқинда Сардор билан боғланганимизда авваламбор Хавининг жамоасига урган голи ҳақида сўрадик.   

-   Аввало “Ал Садд”га қарши ўйин ҳақида гапириб берсангиз. Ўша учрашувда рақиб дарвозасига урган голингиз фаолиятингиздаги энг яхшисими ёки...
-   “Ал Садд” жамоасига қарши ўйин жуда яхши кечди. Чинакамига дербига хос учрашув бўлди. Бундай ўта муҳим беллашувда ғалаба қозонганимиз биз учун жуда ҳам муҳим эди. Мазкур баҳсда рақиб дарвозасига киритган голим муҳим роль ўйнаганидан албатта хурсандман.

-   Сиз фаолиятингизда илк бор испаниялик Хавига қарши ўйнадингиз. У сизда қандай таассурот қолдирди?
-   Хави барибир Хави экан. У ростдан ҳам юлдуз ўйинчи эканлигига яна бир бор иқрор бўлдим. Одатдагидек, майдонда жуда яхши ўйнади. Жамоадошларига жуда аниқ пасларни оширди. Бу футболчидан кўп нарсаларни ўрганса бўлади.


-   “Ал Жайиш” нимагадир кетма-кет иккита учрашувда ютқазиб қўйганди. Кейин эса яна ғалабалар қозонишга киришди. Ўзи клубга нима бўлди? Балки барқарорлик етишмаётгандир...
-   Албатта, ҳеч кимга кетма-кет мағлубиятлар ёқмайди. Бундай мағлубиятларга учрашимизни кутмагандик. Ўйлашимча, бундай ҳолатга тушиб қолишимизга айрим футболчиларимизнинг жароҳат олгани ҳам сабаб бўлди. Айниқса, ҳимоя чизиғи вакилларининг сафдан чиқиши ўз таъсирини кўрсатди ва таркибда ўзгаришлар бўлди. Лекин айни пайтга келиб яна ўзимизга келдик деб ўйлайман.

-   Сардор, ушбу мағлубиятлар “Ал Жайиш”нинг чемпионлигига салбий таъсир кўрсатмасмикин, нима деб ўйлайсиз?
-   Афсуски, ўша мағлубиятларимиз чемпионлик учун курашдаги имкониятларимизга таъсир кўрсатади, бу тан олмасдан иложимиз йўқ. Лекин бу – футбол. Шу боис ҳеч нимага эътибор бермасдан олдимизга қўйилган мақсадимиз сари ўйнашда давом этишимиз керак. Ким чемпион бўлишини эса мавсум охирида кўрамиз. Унгача эса курашда давом этамиз. Ҳали мавсум якунлангани йўқ.

-   Янги йил байрамини ким билан қандай нишонладингиз?
-   Янги йил байрамини жуда яхши ва кўтаринкилик билан ўтказдим. Жамоадошим ва таржимоним билан биргаликда нишонладик. Ҳаммаси ажойиб бўлди.

-   Айни пайтда сиз тўпурарлар қаторида боряпсиз. Ростини айтинг, “Ал Жайиш”даги фаолиятингиз мана шундай сермаҳсул бошланишини кутганмидингиз?
-   Тўғрисини айтсам, бунчалик самарали бўлишини кутмагандим. Бу даражада катта иштиёқ билан гол уришга киришиб кетишимни ўйламагандим ҳам. Лекин гол уриш менинг вазифам. Шу боис жамоамга ёрдам беришим шарт. Бу йўналишда самарали ишлашда давом этавераман.

-   Қатар чемпионатида кўпроқ голлар ураётганингизни ҳисобга олганда, у ерда гол уриш нисбатан осонроқ бўляптими?
-   Гол уриш сиз ўйлагандек унчалик ҳам осон иш эмас. Биласизми, бу ерда аксарият футболчилар ҳақиқий профессионаллар. Шу боис ўз вазифасига айнан профессионал даражада ёндашадилар. Бу билан нима демоқчиман? Ўйин пайтида барча жамоадошларим фақат ўз ишини қилишади ва доимо бир-биримизга ёрдам берамиз. Шерикларим эса мени кўплаб яхши вазиятга чиқаришмоқда. Бу эса менга гол уришда анча қулайлик туғдиряпти.

-   Доим барча жамоадошларим билан яхши муносабатдаман дейсиз. Аммо айни пайтга келиб кўпроқ қайси футболчилар билан майдонда ва майдондан ташқарида кўпроқ мулоқотда бўляпсиз?
-   Яхши савол. Ростини айтсам, кўпинча бразилиялик Ромариньо мени бошқаларга қараганда яхшироқ тушунади. Машғулотлар жараёнида ҳам бир-биримиз билан яхши келишган ҳолда ишлаймиз.


ФИРДАВСХОН

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика