Latest news

09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  0 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  0 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  0 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2

Сардор Рашидов Қатар клубига ўтишга яқин News

Сардор Рашидов Қатар клубига ўтишга яқин

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Рашидов фаолиятини Қатарда давом эттиришга яқин турибди.

Олинган маълумотларга кўра, Сардор Рашидов айни пайтда Қатарда бўлиб турибди. У яқин вақт ичида "Қатар СК" клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади ва жамоа билан шартнома тузади.

Рашидов бунга қадар Португалиянинг "Насьонал" клубида ўйнаб келаётганди. Клуб ўтган мавсум якунларига кўра қуйи дивизионга тушиб кетди. Рашидов учун Қатар бегона мамлакат эмас. У ўз вақтида "Ал Жайиш" клуби сафида ўйнаган.

Маълумот учун, "Қатар СК" 1959 йил ташкил этилган. Клуб уй ўйинларини Доха шаҳридаги 15 000 мухлисга мўлжалланган "Суҳайм бин Ҳамад" стадионида ўтказади.

Жамоани бугунги кунда аргентиналик мураббий Серхио Батиста бошқариб бормоқда. Клуб 8 марта Қатар чемпиони бўлган (сўнгги марта 2003 йил). Ўтган мавсумда "Қатар СК" Қатар Юлдузлар лигасида 12та клуб орасида 11-ўринни эгаллаб лигада қолиш учун плей-офф баҳсида майдонга тушди. Қуйи лига вакили "Муайзир"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган "Қатар СК" Суперлигада қолишга эришганди.

Қатарда янги мавсум 21 август куни старт олади. "Қатар СК" 1-турни ўз уйида "Ал Дуҳаил"га қарши ўтказади.


Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика