Latest news

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

Сардор Рашидов: "Насаф" мухлисларидан узр сўрайман ва уларни тўғри тушунаман" News

Сардор Рашидов: "Насаф" мухлисларидан узр сўрайман ва уларни тўғри тушунаман"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Қатарнинг "Ал Жайиш" клуби вингери Сардор Рашидов Филиппинга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди ва "Насаф" дарвозасига киритган голи ҳақида тўхталди.


"Филиппин ва Баҳрайнга қарши ўйинларга тайёргарликлар жуда яхши руҳда ўтмоқда. Эндигина терма жамоа йиғинига қўшилган бўлсамда, футболчилар яхши спорт формада эканлиги кўриниб турибди. Асосий вазифа ва мақсадимиз - мухлисларни хурсанд этиш. Ўйлайманки, буни уддалай оламиз. Гарчи Филиппин ва Баҳрайнга қарши сафардаги ўйинларда йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, бу нарса бизни хотирамликка берилишимизга сабаб бўла олмайди. Хотиржамликка берилишга ҳаққимиз йўқ. Бу футбол ва футболда ҳамма нарса руй бериши мумкин", - дея терма жамоамизнинг бўлажак ўйинлари олдидан ўз фикрларини билдирди Сардор Рашидов.

"Насаф"га билан бўлган ўйин? Бу баҳсда жуда муҳим ғалабага эришдик. Мени гол урганим баъзи мухлисларга ёқмади. Буни тўғри тушунаман. Уларнинг бундан ранжишга ва мендан норози бўлишга ҳаққилари бор. Бунинг учун қаршилик ишқибозлардан узр сўрайман. Нима қилай, мени ишим шу. Киритган голим ўз жамоамга ёрдам берди ва бундан хурсандман. Мен шунчаки ўз ишимни қилдим. Голни нишонлаганимга келадиган бўлсак, анчадан буён "Ал Жайиш" сафида гол уролмай келаётгандим. Сўнгги бор "Ал Садд"га қарши беллашувда ўз ҳисобимга гол ёзиб қўйгандим. Шу боис, мен учун узоқ кутилган гол ва ўйиннинг сўнгги дақиқаларидаги жамоам учун жуда муҳим бўлган тўпни киритганимдан сўнг, тўғриси, хурсандчилигимни яшира олмадим. Агарда бу кимгадир ёқмаган бўлса, унда ўша ишқибозлардан узр сўрайман. "Насаф"ни ўрганишда мураббийлар мендан маълумот сўрашмади ва ўзлари рақибни ўрганишди. Бевосита ўйинга ҳақида гапирадиган бўлсам, биз "Насаф"га қарши баҳс олдидан ўз чемпионатимизда тур ўйинини ўтказгандик. Жамоада чарчоқ бор эди. Қаршидаги баҳсда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз ва ғалабани кўзлаймиз. "Насаф" жуда кучли ва яхши шаклланган жамоа. Буни "Ал Жайиш" мураббийлари ва футболчилари ҳам жуда яхши билишади.  Қаршидаги учрашувда янада қаттиқроқ тайёргарлик кўрамиз. Мен терма жамоа ўйинларидан сўнг Қатарга йўл олмайман ва шу ердан тўғри Қаршига бораман. "Насаф"нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари? Ўйлашимча, ҳаммаси "Ал Айн"га қарши ўйинларда ҳал бўлади", - деди Сардор Рашидов.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика