Latest news

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  13 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  5 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Сардор Рашидов: "Ҳозирда кейинги манзилни эмас, "Пахтакор"ни ўйлаяпман" News

Сардор Рашидов: "Ҳозирда кейинги манзилни эмас, "Пахтакор"ни ўйлаяпман"

Айни пайтда фаол тарзда Антальядаги машғулотларни давом эттираётган "Пахтакор" кеча иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Россиянинг "Уфа" клуби рақиблик қилган учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. "Шерлар"нинг ягона голига ярим ҳимоячи Сардор Рашидов муаллифлик қилди. Баҳс якунига етгач бевосита Рашидовга бир нечта саволлар билан юзландик. 


- Ўйин ҳақида...

- "Уфа" жамоаси билан ўртоқлик учрашувида иштирок этдик. Яхши ўйин кечди. Россия клубига қарши ўз кучимизни синаб кўрдик. Ҳозирда барча тайёргарликлар Ўзбекистон чемпионати ва ОЧЛга қаратилган. Барча футболчилар ҳар томонлама яхши ҳолатга келишмоқда. 

- Биринчи бўлимдаги ҳаракатларингиздан жисмоний ҳолатингиз яхши эканлиги кўринди. Сўнгги пайтда ўйин амалиётисиз қолиб кетганингизни ҳисобга олсак оптимал формага кириб олишингиз нима билан боғлиқ?

- Тошкентда "Пахтакор" билан бир ой жуда яхши йиғин ўтказдик. Янги мураббий қўл остида керак бўлса, уч маҳал машғулот олиб бордик. Славче Войнескининг фалсафаси бир томонлама эмас, ҳужумга ҳам, ҳимояга ҳам эътибор беради. Тартиб-интизомга риоя қилади. 

- Жамоага келган янги икки ҳимоячидан қайси бири яхши таассурот қолдирди?

- 15 рақамда ўйнаган Камен чакки таассурот қолдирмади. Унинг тажрибаси бизга қўл келади. 

- Сардор Рашидов ОЧЛда муваффақиятли иштирок этиб қайси манзилни мўлжалламоқда?

- Ҳозирда кейинги манзилни эмас, "Пахтакор"ни ўйламоқдаман. Жамоа билан яхши натижа кўрсатмоқчимиз. Бу - Ўзбекистоннинг обрўси, деб ўйлайман.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика