Latest news

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Сардор Жаҳонов: “Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ” News

Сардор Жаҳонов: “Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ”

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Жаҳонов фаолиятини Ҳиндистон чемпионатида давом эттирмоқда.

 Ўтган мавсум у “Ражастан Юнайтед” клубида ўйнаган бўлса, янги мавсум аввалида “Нерока” билан шартнома имзолади. Мана шундан кейин футболчи билан боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Сардор, “Нерока” клубига ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Хабарингиз бор, ўтган мавсум мен Ҳиндистон I лигаси иштирокчиси “Ражастан Юнайтед” шарафини ҳимоя қилдим. Бу жамоада кўрсатган ўйинларимдан келиб чиқиб, “Нерока” менга таклиф билан чиқди. 

- “Ражастан Юнайтед” сизни ўз сафида олиб қолиш учун янги шартнома таклиф қилмадими?

- Таклиф бўлди, албатта. Лекин молиявий томонлама яхши эмасди. “Нерока” эса менга яхши маош таклиф қилди. 

- Янги жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Келишув 1 йилга мўлжалланган. 

- Ҳиндистон футболи сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ҳаммаси ажойиб дея оламан. Футбол ўйнаш учун барча қулайликлар бор. Клублар футболчиларга барча шароитларни яратиб берган. Асосийси, яхши ўйин кўрсатиш талаб қилинади. 

- Стадионлар ва мухлислик маданияти борасида қандай фикрдасиз?

- Барча стадионлар табиий ва сифатли дея оламан. Мухлислар эса миллионлар ўйинини жуда яхши кўришади. Ҳар бир ўйинга ташриф буюриб, мухлислик қилишади. 

- Мамлакат маданияти ва таомларига мослашишда қийинчилик бўлгани йўқми?

- Ҳаммасига кўникиб боряпман. Таомлари ва бошқа жиҳатларидан ҳам айтарли муаммо юзага келгани йўқ. 

- Маош тўлаш борасида узилишлар кузатилмайдими?

- Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ. Ҳаммаси вақтида бериб боради. Легионерларни яхши ҳурмат қилишади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика