Latest news

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  1 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  4 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  17 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  532 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Сардор Азимов: "Локомотив"ни иштиёқ ва характер эвазига мағлуб этдик” News

Сардор Азимов: "Локомотив"ни иштиёқ ва характер эвазига мағлуб этдик”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонларнинг иккинчи голи муаллифи Сардор Азимовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Локомотив” билан ўйин ҳақида

“Бугун қизиқарли ва курашларга бой баҳс бўлди. Биз “Локомотив” билан осон ўйин бўлмаслигини билардик ва машғулотларда ушбу беллашувга пуҳта тайёргарлик кўрдик. Ўйин давомида ҳам тезроқ ҳаракат қилган ҳолда, имкониятларимиздан фойдаланишга уриндик.

Қўлга киритилган ғалаба борасида


“Биз ҳар бир ўйинга рақибдан келиб чиқиб бир хил тайёргарлик кўрамиз. Майдонга чиқдикми, бир оила бўлиб ҳаракат қиламиз. “Локомотив”ни мухлисларимиз қаршисида ютишни истадик. Бош мураббийимиз ҳам ўйин аввалида ортга йўл йўқлигини ва бугун ютмасак бўлмаслигини таъкидлаганди. Қисқаси, иштиёқ ва характер кўрсатган ҳолда ғалаба қозондик.

Ғалаба голи тўғрисида


“Тўғриси, ўйинда гол уришимни кутмагандим. Аллоҳга шукрки, бугун гол уриб, жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Жамоадошларимсиз гол ура олмасдим.

Қолган баҳслар хусусида

“Чемпионат тугашига 3 тур қолди. Олдимизда жиддий рақиблар кутмоқда. Мазкур баҳсларга пуҳта тайёргарлик кўрамиз ва мавсумни юқори нотада тугатмоқчимиз. Бу йўлда бизга осон бўлмаслиги аниқ. Лекин “Қўқон-1912” сўнгги турларга қадар ижобий натижалар учун курашади.



Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика