Latest news

14:20"Арсенал" ва "Манчестер Сити" Ҳоланднинг ватандошига даъвогарлик қилмоқда  0 13:52Мураббийликда омади чопмаётган Руни телеэксперт бўлади  1 13:24Уолкотт: "Грилишнинг истеъдоди мураббий томонидан ўлдирилди"  5 12:57"Барселона" YouTube'даги обуначилари сони 20 млнга етган дунёдаги биринчи клубга айланди  32 12:30Қирғиз футболида рўй бераётган катта ҳодиса  4 12:12Шомуродовнинг устози фаолиятини якунламоқда  1 11:45"Боруссия" "Челси"нинг 3 нафар футболчисига қизиқмоқда  2 11:21Месси гол урган баҳсда Маскерано қўл остидаги "Интер Майами" "Америка"дан устун келди  5 10:55"Ливерпуль" Салаҳга Ла Лигадан ўринбосар топди  10 10:28"Барселона" Флик қўл остида Ла Лигадаги 20та ўйинда 39 очко жамғарди. Хави қўл остида бир йил олдин 5 очко кўпроқ эди  39 10:05"Зенит" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 09:42Марко Асенсио Ла Лигага қайтиши мумкин  1 09:18"Бавария" "Боруссия" юлдузини нишонга олди  4 08:51Рэшфорд Лондон клубига ўтишга рози бўлди  6 08:22"Наполи" ва "Манчестер Юнайтед" Гарначонинг нархи борасида келиша олмаяпти  2

Санжар Турсунов: “Оқ бўрилар” қишки овга чиқади News

Санжар Турсунов: “Оқ бўрилар” қишки овга чиқади

Украина чемпионатида қатнашаётган “Ворскла” жамоаси аъзоси бўлган ўзбекистонлик қанот ҳужумчиси Санжар Турсуновдан “Полтовшина Спорт” газетаси журналисти интервью олди.
Айни пайтда Австралияда 2015 йил 9-31 январь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига Ўзбекистон терма жамоаси билан тайёргарлик ўтказаётган Санжар Турсунов Степан Шифо исмли журналистлар билан суҳбатда Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги режалари билан ўртоқлашади.

“Кўриб турганингиздек, мавсумлар оралиғидаги таътилни бошқа жамоадошларимдан фарқли равишда футбол ўйнаш билан ўтказмоқдаман. Биз терма жамоамиз билан Осиё Кубоги учун ўйинларга қаттиқ тайёрланяпмиз. Ниятимиз финалда ҳам ғалаба қозониб, совринга эга чиқиш. 10 декабрь куни “оқ бўрилар” қишки овни бошлашади”, – дейди Санжар Турсунов.

У шунингдек, “Ворскла” жамоасидаги дўстлари уни турнир давомида руҳан қўллаб-қувватлашларига ҳамда жамоа раҳбарияти турнир якунлангач, унга қўшимча таътил кунлари қўшиб беришига умид қилишини маълум қилиб ўтган.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнининг охирги босқичи сифатида 17-29 декабрь кунлари БААда йиғин ташкил қилади ҳама 20 декабрь куни Иордания билан, 25 декабрь ва 28 декабрь кунлари Ироқ билан икки марта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. 29 декабрь куни эса Санжар Турсунов ўзининг 28 ёшга чиққанини нишонлайди.

“Полтовщина Спорт” газетаси журналисти ўз мақоласида Ўзбекистон терма жамоасидаги бошқа машҳур футболчилар, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Александр Гейнрих ва Тимур Кападзеларнинг номларини санаб, турнир давомида таҳририят ходимлари Ўзбекистонга мухлислик қилиши ҳақида айтиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика