Latest news

02:43"Олимпиакос" — Европа Конференциялар лигаси ғолиби!  3 02:13Ўзбекистон Суперкубоги тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 01:17"Наполи" ёзда трансферлар учун 230 миллион ажратмоқчи  0 00:51Лукаку А Сериянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  1 00:34Левандовски, Шченсни, Милик — Польша Евро-2024 учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди  0 00:10БАА Про лигаси. Ғаниев голли узатмаси билан "Шабаб Ал Аҳли"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди  0 23:40Германиядаги стадион майсаси остидан 2-жаҳон урушидаги бомба топилди  7 23:23Шароф Муҳиддинов: "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшилана бошладик"  6 23:06Абдувоҳид Неъматов "Пахтакор" дарвозабони унга нима дегани ва Ҳамралиевнинг тўпни қайси томонга тепиши кераклигини айтгани ҳақида гапирди  17 22:51Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз яхши ўйин кўрсатиши учун гол ўтказиб юбориш шарт эди. Баъзида бу фойда келтиради"  22 22:42Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман"  35 22:25"Насаф" — 2024 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (Тақдирлаш маросими)  8 21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  28 21:30Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"  5 21:17"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  263

"Сантос"нинг қуйи дивизионга тушиб кетганидан ғазабланган мухлислар ғалаён кўтаришди News

"Сантос"нинг қуйи дивизионга тушиб кетганидан ғазабланган мухлислар ғалаён кўтаришди

Кескин вазиятни тинчитиш учун вертолётлар ва отлиқлар жалб этилган.

"Сантос" клубининг Бразилия чемпионати тарихида илк маротаба А Сериядан Б серияга тушиб кетиши натижасида клуб мухлислари томонидан норозилик намойиши уюштирилди. 

Жамоа сўнгги турда ўз майдонида "Форталеза"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва чемпионатда 17-ўринни эгаллаган ҳолда қуйи лигага равона бўлди.

Ғазабланган "Сантос" мухлислари ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалинмасиданоқ стадионга турли буюмларни улоқтиришни бошлади. Норозилик кўчалар бўйлаб давом этди.

Кескинликни бартараф этиш учун полиция флеш-бомба ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Ҳатто вертолёт, ҳарбийлар ва полиция отлиқлари жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, 1912 йилда асос солинган "Сантос" Бразилиянинг энг кўп соврин қўлга киритган иккинчи жамоаси ҳисобланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика