Latest news

21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  1 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 (матнли трансляция)  10 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  7 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   19 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5

"Сантос"нинг қуйи дивизионга тушиб кетганидан ғазабланган мухлислар ғалаён кўтаришди News

"Сантос"нинг қуйи дивизионга тушиб кетганидан ғазабланган мухлислар ғалаён кўтаришди

Кескин вазиятни тинчитиш учун вертолётлар ва отлиқлар жалб этилган.

"Сантос" клубининг Бразилия чемпионати тарихида илк маротаба А Сериядан Б серияга тушиб кетиши натижасида клуб мухлислари томонидан норозилик намойиши уюштирилди. 

Жамоа сўнгги турда ўз майдонида "Форталеза"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва чемпионатда 17-ўринни эгаллаган ҳолда қуйи лигага равона бўлди.

Ғазабланган "Сантос" мухлислари ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалинмасиданоқ стадионга турли буюмларни улоқтиришни бошлади. Норозилик кўчалар бўйлаб давом этди.

Кескинликни бартараф этиш учун полиция флеш-бомба ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Ҳатто вертолёт, ҳарбийлар ва полиция отлиқлари жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, 1912 йилда асос солинган "Сантос" Бразилиянинг энг кўп соврин қўлга киритган иккинчи жамоаси ҳисобланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика