Latest news

21:22Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари  0 21:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда ўн киши бўлиб ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Йўлдошев эса...  0 21:03Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ва икки жамоа мураббийлари огоҳлантирилган ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  92 21:00А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Салернитана"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:57Суперлига. «Истиқлол» «ёнган» учрашувда «Нефтчи» ва «Андижон» жанговар дуранг ўйнади  60 20:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" "Олд Траффорд"да куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  20 20:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 19:21Паудо Дибала жорий мавсумдаги саккизинчи жароҳатини олди  1 19:15Корея К2-лигаси. "Сеонгнам" сафарда камбэк қайд этди, Икром Алибоев эса...  0 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  4 18:18"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 17:44Неймар "Ал Ҳилол"нинг чемпионлигидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  10 17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  14 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  10 16:34"Хольштайн" ўз тарихида илк бор Бундеслигада иштирок этади  8

Санжар Турсунов: "Суперлига стартигача тайёр бўламан" News

Санжар Турсунов: "Суперлига стартигача тайёр бўламан"

Яқинда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган Санжар Турсунов айни пайтдаги ҳолати, Туркиядаги йиғинлар ва тикланиш жараёни ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман, бу жароҳат ўтган мавсум охирларида безовта қилишни бошлаганди. 4-5 та учрашувда қийналиб ўйнадим. Маълум вақт дам олишдан сўнг ўтиб кетади, деб ўйлагандим. Аммо бундай бўлмади. Кейин билиндики, жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезилди. Худога шукрки, барчаси яхши ўтди. Кечадан тикланишни бошладик", – деди Санжар Турсунов. 

- Германияда сизга Одил Аҳмедов ҳамроҳлик қилдими?

- Ҳа. Одил Аҳмедов билан бирга бордик ва қайтдик.



- Реабилитация жараёни қандай кетяпти? 

- Кўрган бўлсангиз, янги жисмоний тайёргарлик бўийча мураббий Александр Стоймирович билан шартнома қилдик. Реабилитацияни ушбу мутахассис билан қиляпман. 

- Қачон сафга қайтасиз?

- 2 хафталарда умумий гуруҳга қайтаман, деган умиддаман. Худо хоҳласа, Суперлигагача тайёр бўламан. 

- Анталиядаги машғулотлар қандай кетяпти?

- Барча шароитлар бор. Янги футболчилар келганига энди 2 кун бўлди. 1-2 хафтадан кейин уларнинг даражасини кўришимиз мумкин. 

- ОЧЛ плей-офф учрашувига ҳам тайёргарлик кетяптими?

- Фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Ўша паллада яхши формада, оптимал ҳолатда бўлиб турсак, ҳаммаси яхши кечади. 

- Айни пайтда "Металлург"дан ташқари барча жамоалар Туркияда. Бошқа жамоалардаги ўзгаришларда сизни хайрон қолдираётган жиҳатлар борми?

- Тўғрисини айтсам, хайрон қолдирадиган жиҳат кўрмадим. Олдин кам жамоалар хорижга чиқарди. Бу ерда ҳамма нарса бор, рақиблар топиш осон.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика