Latest news

08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  0 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  0 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8

Санжар Турсунов: "Суғдиёна" билан учрашувда ғалаба ва ўзимиз учун керакли бўлган натижа учун тўп тепамиз" News

Санжар Турсунов: "Суғдиёна" билан учрашувда ғалаба ва ўзимиз учун керакли бўлган натижа учун тўп тепамиз"

Вадим Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор” жамоаси, чемпионатда мағлубиятсиз одимлаётган “Пахтакор” устидан зафар қучишга эришди.

Амалда “қалдирғочлар” бронза медалларини ўзиники қилиш учун жуда яқин келди. Кечаги ғалабадан сўнг захирадан майдонга тушган Санжар Турсуновга айрим ўзимизни қизиқтирган саволлар билан юзландик.

- Аввало ўйин ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз...
- Биринчи бўлим тўлиқлигича бизники бўлди деб ўйлайман. Ҳисобда олдинда борётган эдик. Рақибимиз иккинчи бўлимни бир мунча яхшироқ ўтказди. Натижада орадаги фарқни тенглаштирди. Бизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди, шу боис кўпроқ ҳужум қилишга ҳаракат қилдик.

- “Пахтакор” жамоасида тажрибали ва маҳоратли ўйинчилар етарли эди. Бугунги ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Балки иштиёқ сабабдир...
- Шундай десак ҳам бўлади. “Пахтакор” юртимизнинг ҳозирги кундаги чемпиони. Бекордан бекорга улар биринчи ўринни олишмади. Мураббийнинг кўрсатмаларини тўғри бажарганимиз ва охиргача ғалаб илинжида тўп тепганимиз фойдамизга ишлади.



- Захирадан майдонга тушаётганингизда Вадим Абрамовдан қандай кўрсатмалар олдингиз?
- Таблодаги ҳисоб 2:2 эди. Бизни фақат ғалаба қаноатлантирарди. Ҳимояни эсдан чиқармаган ҳолда , орқароқда ҳаракатланшимни айтишди.

- Кейинги турда ҳам жамоа худди бугунгидек ҳаракат қила оладими?
- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. “Суғдиёна” билан учрашувда ғалаба ва ўзимиз учун керакли бўлган натижа учун тўп тепамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика