Latest news

22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  3 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  4 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  43 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  7 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  2 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0 21:22Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари  0 21:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда ўн киши бўлиб ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Йўлдошев эса...  0 21:03Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ва икки жамоа мураббийлари огоҳлантирилган ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  112 21:00А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Салернитана"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:57Суперлига. «Истиқлол» «ёнган» учрашувда «Нефтчи» ва «Андижон» жанговар дуранг ўйнади  76 20:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 19:21Паудо Дибала жорий мавсумдаги саккизинчи жароҳатини олди  1 19:15Корея К2-лигаси. "Сеонгнам" сафарда камбэк қайд этди, Икром Алибоев эса...  0 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  5

Санжар Турсунов: "Мен ўйновчи мураббий эмасман" News

Санжар Турсунов: "Мен ўйновчи мураббий эмасман"

"Локомотив" қишки трансферлар вақтида таркибга собиқ футболчиларини ортга қайтарди.

2004-2013 йил "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилган Санжар Турсунов эндиликда яна "Локо"да тўп тепади. Футболчи янги мавсум олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 


- "Локомотив" янги мавсумга тайёрми?

- Жамоа биринчи турга тайёр. Жароҳат олган футболчилар йўқ. Фақат дисквалификация сабаб ўтказиб юбориганлар бор. Қишки йиғин режадагидек ўтди. Нафақат илк тур балки чемпионатга тайёрмиз. 

- Санжар Турсуновни бу йил кўпроқ қайси функцияда кўрамиз? Футболчи ёки ўйновчи мураббий?

- Мен мураббийлар штабининг ишига аралашмайман. Мен ўйновчи мураббий эмас, футболчиман. Фақат жамоадаги ички муҳитга жавоб бераман. 

- "Локомотив" охирги йилларда совриндорлар ҳаритасидан йўқолиб қолди. Бугун жамланган таркиб билан жамоа юқори ўринларга курашишга салоҳияти етадими?

- Ҳозир юқори ўринларга ҳаракат қилмаймиз. Бизнинг ўз йўналишимиз ва лойиҳамиз бор. Лекин "Локомотив" чемпионликка курашмайди, дегани эмас. Режаларимиз амалга ошадиган бўлса, аввалги "Локомотив" қайтади. Таркиб ҳақида гапирдингиз. Мен шу жамоадаги барчага ишонаман. Улар мен учун барча жамоадан устун туради. Бу мени жамоам. Улар билан бирга ўйнайман. Масалан "Жирона"ни ҳеч ким кутмаган эди. 

- "Локомотив"ни "Жирона"га ўхшатиш мумкинми?

- "Жирона" эмас, "Локомотив" бўлиши мумкин. "Лестер" ўз вақтида чемпион бўлган. Биз ҳар бир жамоага рақобат туғдира оламиз. 

- Шахсан сиз учун қайси ўйин муҳим принципиал аҳамиятга эга бўлади?

- Мен учун барча ўйин принципиал. Бундай жамоалар кўп ва бу албатта яхши. Биринчиси дерби, иккинчиси собиқ жамоам, ундан ташқари совринли ўринларга курашадиган жамоалар. Бошқа жамоалар ҳам қайсидир паллада принципиал бўлади. Умуман олганда ҳаммаси яхши бўлади. 

Rating: -1   

Comments

+2   
29 feb 17:43:30
Man U
Хурматга лойик футболчи Санжар. Омадини берсин
   
17 mar 16:47:11
Nodirbek86.86
Qanaqa obro* bu shantajchi yu. Neftchi bilan oyinda bunga futbolchi sal tekkands yiqilib olgandi. Sudya kim edi esimda yoq kekin osha qovun penalti belgilagan. Bu esa penalti yoq deb ayta olmagan.
   
29 feb 17:22:45
Arsenal london drujba
Obroying bot vaqti ket sanjar. Yana bir ikki yildan keyin ustungdan kulishni boshlashadi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика