Latest news

16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  0 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  0 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  2 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  4 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  1 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   4 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  8

Санжар Турсунов: "Жарима майдонимизда тўп қўлимга текканди" News

Санжар Турсунов: "Жарима майдонимизда тўп қўлимга текканди"

АГМК ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Андижон"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

Ўйин яхши руҳда ўтди. "Андижон"нинг бундай ўйин намойиш этишини кутгандик, чунки уларнинг тактикасини ўргандик. Энг асосийси — ўзимиз кутган натижага эришдик. Бундан хурсандмиз.

- Биринчи бўлимда оддий вазиятларда тўп йўқотдингиз. Бу ҳолат ўйинга мослашишга бўлган қийинчилик туфайлими ёки майдон ҳолати билан боғлиқми?

- Барча футболчи хато қилади. Майдон ҳолати ҳам анча ноқулай эди. Ўзимда ҳам камчилик кузатилгандир. Шундай бўлса-да, ғалаба қозондик. АГМКда ўз манфаатимиздан кўра жамоа манфаати устун туради.

- Гол урган вазиятингиздаги стандарт вазият машғулотларда ишлаб чиқилган режа бўйича киритилдими ёки вазият тақозо этдими?

- Вазият шуни тақозо этди. Шеригим пас бергач, зарба бериш учун қулай вазият юзага келди ва бундан фойдаландим.

- 55-дақиқада рақиб бурчак зарбасини ўйинга киритгач, ўз жарима майдонингизда тўп сизнинг қўлингизга теккандек кўринди. Ўша вазиятга ойдинлик кирита оласизми?

- Ҳа, тўп қўлимга теккан десам ҳам бўлади, сабаби, бироз пастга эгилган ва табиий ҳолатда эди, тўп қай ҳолатда қўлимга текканини ҳакам кўриб турганди. Биринчи бўлимда, рақиб футболчисининг қўлига ҳам худди шундай ҳолатда тўп текканди. Ўша вазиятда ҳакамга эътироз билдирганимда, ҳакам сабабини тушунтириб берди. Шу сабабдан индамадим.

- Мусобақани кўп карра ғолибларидан бири — "Пахтакор" тарк этди. Бу ҳолат ғолиблик учун имкониятларингизни оширадими?

- Мусобақани ким тарк этиб, ким қолганига кўп аҳамият бермасдан, ўз ўйинларимизда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика