Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  0 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  12 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Санжар Тўрақулов: “Олий лига йўлланмаси ҳали нақд қилингани йўқ” News

Санжар Тўрақулов: “Олий лига йўлланмаси ҳали нақд қилингани йўқ”

“Обод” жамоаси чемпионат тугашига бир тур қолганида пешқадамга айланиб олди.

Энди Тошкентнинг ушбу клуби асосий таъқибчиси бўлган “Оқ-тепа”нинг ўйинига қараб ўтирмайди ва сўнгги турда ўз уйида “Косонсой”ни мағлуб этса, 1-ўринни эгаллаган холда, элитага йўл олади. Биз эса “Обод”нинг асосий фигураларидан бири бўлган Санжар Тўрақулов билан боғланиб бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Жамоангизнинг “Хотира-79”га қарши баҳсидан олдин кўпчилик “Обод”ни фаворит дея баҳолаганди. Ўйин ҳақида нима дейсиз?
- Наманганда ўтган учрашувда гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, қийинчилик билан уч очкони қўлга киритдик дейиш мумкин. Осон ўйин бўлгани йўқ. Рақиб ҳам жиддий қаршилик кўрсатишга уринди. Аммо кетма-кет голлар уриб олганимиздан кейин ҳаммаси биз учун кўнгилдагидек кечди.

- Ушбу ғалабадан эмас балки “Оқ-тепа”нинг очко йўқотгани кайфиятни янада кўтариб юборган бўлса керак?
- Албатта. Асосий таъқибчимизнинг ўз уйида дуранг қайд этгани бизга қўл келди. Шу тариқа турнир пешқадамига айланиб олдик. Аслида мақсадимиз ҳам биринчи ўринни эгаллаш эди.

- “Обод”ни олий лига йўлланмаси билан табрикласак бўладими?
- Йўқ, менимча элита масаласи тўла тўкис ҳал этилмади. Олдинда яна битта тур қолди. Эътиборлиси ҳаммаси шу ўйиндан кейин аниқ бўлади. Ҳозирча шошилмасдан турайлик.

- Эндиликда “Оқ-тепа”нинг қандай натижа қайд этиши сизлар учун муҳим эмас. Асосийси “Обод”нинг ўзи келаси турда ғалаба қозонса бўлгани. Тўғрими?
- Ҳа. Буни ҳозирда йигитлар жуда яхши тушуниб турибди. Кейинги турда “Оқ-тепа” сафарда “Хоразм” билан куч синашади. Уларнинг қандай натижа қайд этишидан қатъий назар биз ўз майдонимизда “Косонсой”ни мағлуб эта олсак, марра бизники бўлади.



- Кўпчилик “Обод”ни кейинги турда “Косонсой”ни ютади деган фикрларин билдирмоқда. Бу каби гап сўзлар ўйиндан олдин сизларга руҳан устунлик бериши аниқ. Аммо рақибни менсимаслик ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Фикримизга қўшиласизми?
- Албатта. Шу боис олий лигага чиқдик дейишга бироз эрта. Расмийлаштириб олганимиздан кейингина хурсандчилик қилиш мумкин. Бунинг учун “Косонсой”ни мағлуб этишимиз зарур. Айни дамда барчамиз бўлажак баҳсга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз.

- Нима деб ўйлайсиз, ўтган мавсумдан буён биринчи лигада ўйнаб келаётган “Обод” агарда келаси йил элитада иштирок этса шароит ва моддий жиҳатдан қийналиб қолмасмикин?

- Бугунги кундаги яратилган шароитлар биринчи лига тоифасида аъло даражада деса бўлади. Аммо олий лигага чиқилганидан сўнг ўзгаришлар қилиниши талаб этилади. Менимча раҳбарият ҳар томонлама пухта ўйлаб, сўнгра олдимизга кучлилар сафига чиқиш вазифасини қўйган бўлса керак.

- “Обод”ни ўйин услуби ҳақида кўпчилик илиқ фикрларни билдирмоқда. Шунингдек аҳиллик ҳам биринчи ўринга чиққан экан...
- Тўғри. Кўз тегмасин жамоадаги йигитлар жуда аҳил ва иноқ. Ҳудди бир оиладекмиз. Сабаби илгари “Бунёдкор” ўринбосарлар жамоасида харакат қилган кўплаб ўйинчилар жамланганидан бўлса керак. Ёш жиҳатдан ҳам деярли тенгмиз. Майдонда ва унинг ташқарисида бир-биримизни сўзсиз тушунадиган даражага чиқиб бормоқдамиз.

- Қандай фикрдасиз, агарда келгуси йил олий лигада иштирок этадиган бўлсанглар, асосий таркиб ўзаги сақланиб қолинадими?
- Буни аввало раҳбарият ва мураббийлар штаби ҳал қилади. Менимча асосий таркибнинг ўзаги сақлаб қолинса керак. Агарда шу тарзда иш тутилса ҳам ишонманки жамоадошларим бемалол элитада ҳам ўйнаб кета олади. Тўғри, бошида қийин бўлиши аниқ. Аммо кейинчалик ҳаммаси кўнгилдагидек кечади деб ўйлайман.

- Ўзингиз ҳам “Обод”да қолсанггиз керак?
- Насиб қилса олий лигада ҳам жамоа шарафини ҳимоя қиламан. Аслида “Обод” ташкил топаётган йиллари кўпчилик футболчиларни таркибга жалб этиб, аҳил бир жамоа тузилишида озми-кўпми ҳисса қўшганмиз. Ўрта ёшдаги йигитлар билан курашчан жамоани шакллантириб, вақти келиб олий лигага чиқишни кўзлагандик. Мана кўриб турганингиздек жорий мавсум бунга жуда яқин турибмиз. Ўзимга келсак, илгари ҳам олий лига клубларида ўйнаганман. Аммо ўзим хоҳлаган даражада ўйин кўрсата олмагандим. Табиийки биринчи лига билан элита ўртасидаги фарқ катта. Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Харакат қилинса ҳамма нарсага эришиш мумкин. Ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, олий лигада ҳам бемалол ўйнаб кетишга интиламан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика