Latest news

12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  0 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  1 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  7 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  6 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  8 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  21 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  12 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0

Санжар Шоаҳмедов: “Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг голи жамоага ғалаба келтирди” News

Санжар Шоаҳмедов: “Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг голи жамоага ғалаба келтирди”

Кеча Қатар юлдузлар лигаси 17-тур учрашувлари ўтказилди.

Унда ҳамюртларимиз бўлмиш Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов тўп тепадиган “Ал-Сайлия” ўз уйида “Умм-Салал” жамоасини қабул қилиб ҳужумчимиз Темурхўжа Абдухолиқовнинг голи эвазига 3 очкони қўлга киритди. Ушбу баҳсда Санжар Шоаҳмедов ҳам фаол иштирок этди. Баҳсдан сўнг Шоаҳмедов илк учрашувдаги таассуротлари ҳақида фикр билдирди.

“Ал-Сайлия” сафидаги илк учрашувимизни “Умм-Салал” жамоасига қарши ўтказдик ва кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Ушбу баҳсда Темурхўжа Абдухолиқов рақиблар дарвозасини пенальтидан ишғол қилди. 11 метрлик жарима тўпини эса ҳимоячимиз ишлаганди. Биз учун ушбу жамоадаги илк ўйинимиз бўлгани учун бироз қийинчилик бўлди.

Секин-аста жамоага мослашиб оляпмиз. Кечаги ўйиндан яхши таассуротлар қолди. Ушбу баҳсда мен 70 дақиқа майдонда ҳаракат қилдим. Ўйин якунига етганидан сўнг мураббийлар штаби ғалаба билан барчамизни табриклади. Рақиб жамоа бизга қарши яхши ўйин кўрсатди. Ҳеч кимда ҳеч қандай жароҳатлар йўқ, ҳозирча барчаси яхши.

Учрашувда футболчилар билан бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилдик. Кейинги баҳсни 26 январь куни “Ал-Шахания” жамоасига қарши ўтказамиз”, - дейди “Ал-Сайлия” футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика