Latest news

16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  0 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  2 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  3 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  16 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  6 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5

Санжар Қувватов: "Ўтказиб юборилган голда барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан" News

Санжар Қувватов: "Ўтказиб юборилган голда барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан"

Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг "аждарлар" дарвозасини қўриқлаган Санжар Қувватов ўз фикрларини билдирди.


"Тўғриси айтсам, бошқа футболчиларга қараганда ўйинни жуда катта ҳаяжон билан бошладим. Бу мен учун Қаршидаги дастлабки учрашув бўлгани боис ҳаяжон кучли бўлди. Ўзбекистон Суперкубогида "Пахтакор" билан бўлган ўйинда ҳам ўзимни енгилроқ ҳис қилгандим. Аммо бугун ҳаяжон кучли бўлди. Бугун хатога йўл қўйдим. Жамоадошларимга раҳмат улар яхши ҳаракат қилишди ва ғалабани тақдим этишди. Кейинги учрашувларда бу каби хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламан.

Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларни эмас, мени хатоим бўлди. Шерзод Аъзамов тўғри ўйнади.Бу кутилмаганда руй берди. Бу вазиятда масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Ростини айтсам, нима бўлганини тушунмай қолдим. Биринчи бўлимда жамоамиз яхши ўйнолмагани сабаб ОЧЛдаги ўйин. Чунки "Ал Аҳли"га қарши беллашувда футболчилар жуда кўп куч сарф этишганди. Лекин танаффусда мураббийлар тегишли кўрсатмаларни беришди ва иккинчи бўлимда вазиятни ўнгладик. Танаффусдан сўнг жамоа сифатида бир жойга йиғила олдик ва иродали ғалабага эришдик. Агарда яратилган кўплаб вазиятларни голга айлантира олганимизда, ҳисоб янада катта бўлиши мумкин эди. Учрашув тугаганидан мураббийларимиз футболчиларга фақатгина раҳмат айтишди. Шу ўринда уларга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Улар доимо бизларни қўллаб келишади ва керакли пайтда далда бўлишади.

Таранда бўлган вазиятда мураббийларимиз ўқтирган риояга амал қилдим ва ҳужумчи тўпни ўзидан бирозгина узоқлаштириши билан тўпга ташландим. Бу орада эса зарбани тўсишга эришдим. Бу ҳаммаси мураббийларнинг кўрсатмалари самараси. Денис Иванков билан один ҳам "Машъал"да бирга ишлаганмиз ва бир-биримизни яхши биламиз. Денис Иванков жуда ва жуда бой тажрибага эга мутахассис. "Машъал"даги Павел Синельников ҳам яхши ва кучли мураббий. Лекин Иванковда жуда катта тажриба бор ва бу томондан ҳозирги мураббийим устунроқ. Денис Иванков билан бирга ишлаётганимдан жуда хурсандман", - дейди Санжар Қувватов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика